Тендерлар

22 Сен 2022

Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Нур муолажасини ташкил етиш лойиҳаси бўйича ўтказилган тендернинг 1-босқичи якунлари еълон қилинди

Жорий йилнинг 30 апрел куни Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятларида Нур муолажасини ташкил етиш лойиҳаси доирасида давлат-хусусий шериклик (Дхш) асосида хусусий шерикни аниқлаш бўйича тендернинг (талабларга мувофиқлик сўрови – РФҚ) биринчи босқичи бошланганлиги еълон қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги, Антимонополия қўмитаси, Фарғона, Тошкент, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари вакилларидан иборат tender комиссияси хулосасига кўра, танловнинг биринчи босқичига келиб тушган 5 та аризадан 3 таси
minimal шартларга жавоб берган. Булар:

  1. “Achibadem Saglik Xizmetleri ve Tidjaret A.Sh.;” (Туркия)
  2. “ODG Ascend Calik” (“Calik Enerji Sanayi ve Ticaret A.S, “ODG France Selarl”, “Ascend Advanced Healthcare solutions” компаниялари консорсиуми);
  3. “MNT Saglik Hizmetlari ve Tic. A.S” “Sma Team” Ltd., Medserve Medical Investment L.l.C. компаниялари консорсиуми.

Ушбу лойиҳа Халқаро молия корпорацияси кўмагида давлат-хусусий шериклик шартлари асосида амалга оширилмоқда. Лойиҳага кўра, танлов ғолиби республика ҳудудларида нурли терапия марказларини ташкил етади. Лойиҳа доирасида йилига 90 минг нурли терапия муолажаси хизматларини беморларга кўрсатиш белгиланган ва ҳар бир тиббиёт марказлари камида иккита LINACS (чизиқли ўтказгич) мосламалари билан жиҳозланиши белгиланган.

557 Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech