Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг психомоторика йўналиши мутахассисларини хорижий мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.
Танлов тегишлилиги бўйича Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2023 йил 16 февраль куни ўтказилади.
Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);
б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);
в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;
г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;
д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);
е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;
ж) паспорт нусхаси;
з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.
Ушбу ҳужжатлар izr2009@mail.ru электрон манзилига юборилади.
Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36