Давлат дастурлари

1858
Распечатать
04 Июл 2022

ЭЪЛОН

Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги давлат тиббиёт ташкилотларининг наркология, трансплантология, хирургия, анестезиология, реаниматология, нефрология йўналишлари мутахассисларини хорижий  мамлакатларнинг етакчи тиббиёт ва илмий муассасаларга 1-3 ой муддатга малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориш мақсадида танлов эълон қилинади.

Танлов Соғлиқни сақлаш вазирлигида Ишчи комиссия томонидан суҳбат асосида 2022 йил 15 июл куни ўтказилади.

Танловда иштирок этиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) Ишчи комиссияси раиси номига таълимнинг шакли ва йўналиши кўрсатилган, белгиланган тартибдаги ариза (Ариза намунаси илова қилинади);

б) белгиланган шаклдаги маълумотнома-объективка (анкета);

в) давлат тиббиёт ташкилоти раҳбарининг номзодни хорижий тиббиёт ва илмий муассасаларда малака ошириши ёки қайта тайёрлаш зарурлиги кўрсатилган тавсияномаси;

г) олий таълим муассасасини тугатганлигини тасдиқловчи диплом нусхаси;

д) илмий даражаси ва илмий унвонини тасдиқловчи дипломларнинг нусхаси (агар мавжуд бўлса);

е) меҳнат дафтарчаси нусхаси;

ж) паспорт нусхаси;

з) чет тилидан билим даражасини белгиловчи амалдаги миллий ёки халқаро сертификат (Миллий квалификация сертификати, IELTS, TOEFL ва уларга тенглаштирилган), агар мавжуд бўлса.

Ушбу ҳужжатлар қуйидаги:

наркология йўналиши бўйича zarifjonashurovnc@gmail.com ва uznarcomedcenter@gmail.com;

хирургия ва трансплантология йўналиши бўйича  cs.75@mail.ru ва nefrologiya2019@mail.ru электрон манзилига юборилади.

 

Маълумот учун телефон рақами: 71-239-48-36

1858
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech