Объектлар

116
Распечатать
12 Окт 2022

“Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш” лойиҳаси бўйича умумий МАЪЛУМОТНОМА

 

  1. Лойиҳани амалга ошириш учун асос:
  • 2021 йил 26 май куни Тошкент ва Абу-Даби шаҳарларида имзоланган Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бирлашган Араб Амирликлари Ҳукумати ўртасидаги Халифа бин Зоид Ал Наҳаён жамғармасининг грант маблағларини Ўзбекистонга жалб этишда ҳамкорлик тўғрисидаги битим, (2022 йил 8 февралда кучга кирган);
  • Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 4 августдаги ““Нукус шаҳрида аёллар ва болалар шифохонасини ташкил этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги”ги ПҚ-5208-сонли қарори.

 

  1. Лойиҳанинг мақсади:
  • Олис ҳудудларда тиббий ёрдамни мақсадли йўналтириш тизимини юқори даражада ташкил этиш, оналар ва болаларга кўрсатилаётган тиббий хизматнинг самарадорлигини ошириш, Оналар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлаш, соғлом бола туғилиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, амбулатор ёрдамни янада яхшилаш, шошилинч ва ихтисослашган тиббий ёрдамни ривожлантириш, тиббий генетика ҳамда замонавий скрининг дастурларини жорий этиш мақсадида 150 ўринли шифохона қуриш ва жиҳозлаш.

 

  1. Лойиҳани амалга ошириш механизми:
  • Бирлашган Араб Амирликлари минтақадаги ривожланиш ва гуманитар лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш ва молиялаштириш бўйича намунали обрўга эга. Ўзбекистон Республикасида Нукусда тиббиёт муассасасини қуриш Шайх Халифа бин Зоид Ал Наҳаённинг ташаббусидир;
  • Лойиҳа аёллар ва болаларни шифохона билан таъминлашга қаратилган. Халифа бин Заед Ал Наҳаян жамғармаси маслаҳатчи ва мутахассисларни тайинлаши ҳамда улар дастурлашни режалаштириш, тўлиқ дизайн, тиббий асбобларни режалаштириш, тендер ҳужжатларини тайёрлаш, Нукусда аёллар ва болалар шифохонаси қурилишини назорат қилишади;
  • Халифа бин Заед Ал Наҳаян жамғармаси Лойиҳа раҳбарини тайинлайди. Раҳбар Лойиҳани бошидан охиригача, шу жумладан, дизайнни бошқариш учун маслаҳатчи ишлаб чиқиш, тендер ва қурилиш босқичларига бош бўлади.

 

  1. Лойиҳанинг умумий қиймати:

27 млн. АҚШ доллари

Қурилиш – 15 млн. АҚШ долл.

Жиҳозлаш – 12 млн. АҚШ долл.

 

  1. Лойиҳа раҳбари:

Exp Engineering Group ҳамда HDP OVERSEAS LTD

Вел Саммур (Wael Ahmad Abdallah Sammour)

 

  1. Қурилиш-монтаж ишларини амалга оширувчи пудратчи ташкилот:

ORIENT CONSTRUCTION SERVICES GROUP MCHJ

 

  1. Лойиҳани амалга ошириш муддати:

Аввалдан режалаштирилган муддат : 2019 - 2021 йй.

Ҳозирги ҳолатда: 2021 йил 1 майдан – 2023 йил июль ойигача

 

Лойиҳа номи

Хорижий ҳамкор

Умумий қиймати

01.01.2022 ҳолатига

 2022 йил ўзлаштириш прогнози

 
 
 

Нукус шаҳрида аёллар ва болалар учун Шайх Халифа номидаги шифохонани барпо этиш

«Khalifa Bin Zayed AI Nahyan Foundation»

27,0

25,7

11,7

 

 

 

 

  1. Шифохона жойлашган ҳудуд:
  • Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Нокис қалъаси, Кўкаламзор кўчаси, 108-уй.
116
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech