Республика тез тиббий ёрдам марказига 110 та бешинчи авлод “Volkswagen Caddy” тез тиббий ёрдам машиналари тақдим қилингани ҳақида хабар берган эдик.
Бу автоуловлар ҳудудлардаги мавжуд эҳтиёжга кўра қуйидагича тақсимланди:
Қорақалпоғистон Республикаси — 10 та,
Андижон вилояти — 10 та,
Бухоро вилояти — 10 та,
Жиззах вилояти — 9 та,
Қашқадарё вилояти — 10 та,
Навоий вилояти — 8 та,
Наманган вилояти — 10 та,
Сурхондарё вилояти — 9 та,
Сирдарё вилояти — 8 та,
Тошкент вилояти — 8 та,
Фарғона вилояти — 10 та,
Хоразм вилояти — 8 та.
"Тез ёрдам" машиналарини Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Отабек Фозилкаримов топширди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.