Янгиликлар

48
Распечатать
23 Ноя 2022

Тадқиқот: Қандли диабет ривожланишини секинлаштириш йўли топилди

Канада олимлари қандли диабет касаллигининг II тури ривожланишини секинлаштириш ва олдини олиш йўлини топди. Бунинг учун тегишли кўрсатмага мувофиқ, D витамини қабул қилиш зарур.

Тадқиқотда иштирок этган кўнгиллилар олти ой давомида одатдаги меъёрдан кўпроқ дозада мазкур дармондорини қабул қилди. Якунда ушбу муолажа қандли диабет ривожланишига мойиллиги бўлган ва оз муддат аввал ушбу касалликка чалинган беморларда яхши самара бериши аниқланди.

Аммо кўп йиллардан бери хасталикдан азият чекиб келаётганлар саломатлигида D витамини натижасида сезиларли ўзгариш кузатилмади. Олимлар фикрича, бундай беморларда метаболик функциянинг яхшиланишини қийин кечиши табиий. Ижобий кўрсаткичга эришиш учун янада кўпроқ вақт талаб этилиши мумкин.

Шунингдек, қандли диабет билан оғриган ва унга мойиллиги бўлганлар махсус овқатланиш рационига қатъий амал қилиб, жисмоний фаол турмуш тарзига одатланишлари зарур.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

48
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech