Жорий йил 23 январь эрталабки соат 08:00 дан 24 январь 08:00 гача Соғлиқни сақлаш вазирлигида ташкил этилган Штабга қуйидаги маълумотлар келиб тушди.
“103” хизмати:
2 757 та тиббиёт бригадаси фаолият кўрсатди.
“Тез ёрдам”га 32 419 та чақириқ келиб тушди.
Энг кўп чақириқлар:
Фарғона вилояти — 4 051 та,
Тошкент шаҳри — 3 389 та,
Андижон вилояти — 3 147 та,
Тошкент вилояти — 3 134 та,
Сурхондарё вилояти — 3 090 та.
Шу вақт давомида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг филиалларига 3 264 та мурожаат келиб тушди.
Беморлардан 975 нафари госпитализация қилинди.
Сутка давомида жами 2 281 нафар чақалоқ дунёга келди. Улардан:
1 223 нафари — ўғил;
1 058 нафари — қиз.
Ушбу гўдаклардан 30 нафари — эгизак.
Энг кўп туғуруқ қайд этилган ҳудудлар:
Қашқадарё вилояти — 243 нафар,
Фарғона вилояти — 238 нафар,
Сурхондарё вилояти — 225 нафар,
Самарқанд вилояти — 215 нафар,
Наманган вилояти — 203 нафар.
Обиджон Дилмуродов, маҳаллий консультант.