Тиббий олий таълим йўналишида хориж тажрибасини ўрганиш, уларнинг илғор ўқув дастурларини ўзлаштириш муҳим аҳамиятга эга. Шу боис 2022 йил хориждан 350 нафар профессор-ўқитувчи ўқув жараёнига жалб қилинди.
Шунингдек, ўтган йил 800 нафар шифокор Германия, Корея, Сингапур, Ҳиндистон, Саудия Арабистони, Россия, Туркия каби чет давлатларнинг нуфузли клиникалари ва университетларига малака оширишга юборилди.
Қайд этиш лозимки, 2023 йил яна 1500 нафар врач хорижда ўз малакаларини оширса, 1000 нафар чет эллик мутахассис ўзбек талабаларига сабоқ беради.
Жумладан:
гематология ва онкогематология бўйича мутахассислар, нефролог, эндокринолог ҳамда кардиологлар Россияда;
ҳамширалар Германияда;
онкологлар Кореяда;
хирурглар Ҳиндистонда;
кардиохирурглар, трансплантологлар Саудия Арабистони ва Туркияда;
раҳбар кадрлар эса Сингапур ва Туркия давлатларида малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Яна бир янгилик.
Ўтган 2022 йил 6 минг нафар битирувчи талабаларини жалб қилган ҳолда, оилавий шифокорлар вакансияси 80 фоизга, тор мутахассислар эса вакансияси 50 фоизга қисқарди.
2023 йилда ушбу амалиётлар давом эттирилиб, 7,5 минг нафар битирувчи ҳисобига оилавий шифокор вакансиясини 90 фоизга, тор мутахассислар вакансиясини эса 70 фоизга қисқартириш кўзда тутилган.
Бундан ташқари, тиббиёт институтларда 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат, магистратура ва клиник ординатура ўқув режаларига “нано технология”, “тиббиёт генетикаси”, “IT-технологияси” каби фанлар киритилади ва хорижий педагогларни жалб қилган холда ўқув жараёнлари ташкил этилади.
Олий таълим муассасалари ҳамда коллеж ва техникумларнинг ўқув дастурлари АҚШ, Корея, Германия, Туркия, Сингапур ва Россия стандартлари асосида қайта кўриб чиқилади.
Тиббиётда етакчи бўлган хорижий университетлар дарслик ва илмий ишлари асосида ўзбек тилида янги авлод адабиётлари яратилади.
Талабаларни назарий ва амалий билим ҳамда кўникмаларини баҳолаш бўйича икки босқичли янги тизим жорий қилинади.
“Узлуксиз касбий таълим академияси” ташкил этиш орқали, малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизими 11 та институт, 23 та ихтисослаштирилган марказлар, 26 та кўптармоқли клиникалар ва хусусий муассасаларда амалга ошириш йўлга қўйилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.