Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, чекка ҳудудлар аҳолисига кўрсатилаётган тиббий хизмат ва шифокорларга яратилган шароитлар билан танишиш мақсадида Самарқанд вилояти марказидан 130 километр олисда жойлашган Нуробод туманининг Тим қишлоғида бўлди.
Фуқаролар мурожаатларини ўрганиш асносида, қарийб 10 минг нуфусга эга ушбу олис манзилда шу йилнинг ўзида илғор тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган замонавий оилавий поликлиника қурилиб, фойдаланишга топшириладиган бўлди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.