Янгиликлар

87
Распечатать
27 Мар 2023

Шифокор рўзадор футболчиларга овқатланиш бўйича тавсияларини эълон қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси тиббий қўмитаси раиси, "Локомотив" клуби бош шифокори Аброр Пирриев Ўзбекистон мусобақаларида ўйнаётган рўзадор футболчиларга маслаҳатлар бериб ўтди.

 Унинг тавсиялари доимий жисмоний фаолият билан шуғулланадиган исталган инсонга мос тушиши аҳамиятли.

 Мутахассисга кўра, машғулот ёки ўйин давомида футболчи организми учун энергия манбаи – бу унинг ифторлик ва саҳарликда тановул қилган таоми бўлгани боис, оғиз очиқ пайтда етарли суюқлик ичиш ва оқсилга бой таомлардан ейиш муҳим.

 — Саҳарликда қовурилган, тузи мўл, ёғли, аччиқ, ўта ширин емаклар емаган маъқул, — дейди футбол шифокори.

 Димланган таомлар, сут маҳсулотлари, тухум, бўтқалар мақбул.

Ифторликда салатлар, дуккакли суюқ ҳамда меъдага ботмайдиган қуюқ таомлар, мевалар мумкин.

 Оғизни ёпгач, дарҳол уйқуга кетмай, тоза ҳавода бироз сайр, мутолаа ёки уй юмушларини қилиш лозим.

 Уйқу эса емак ошқозонни тарк этиб улгурган, қуёш тафти анча кучайган – туш маҳалига қолдирилса, нур устига аъло нур.

 Тиниқиб ухлаб, куч йиғиб, кечки маҳал машғулотга чиқиш мумкин (футболчиларда бунга шароит бор). Буёғига оғиз очишга яқин қолади.

 Машғулот ёки ўйин маҳали оғиз очишга тўғри келганда, сувдан сўнг икки дона хурмо ва битта банан етарли, — дея фикрини якунлайди мутахассис.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

87
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech