Янгиликлар

78
Распечатать
01 Дек 2022

Мутахассис: Юртимизда ОИВга қарши даволанаётган шахсларнинг 74 фоизида вирус юкламаси бир неча марта камайган

ОИВ ва ОИТС — бедаво хасталиклар. Афсуски, бу касалликлар юртдошларимиз орасида ҳам аниқланмоқда. Бундай ҳолатда бепарволикка берилиб бўлмайди. Миллат генофонди, фарзандлар келажагини ушбу офатдан асраш нафақат тиббиёт ходимлари, балки бутун жамиятнинг вазифасидир.

Бу борада мамлакатимизда олиб борилаётган ишлар ҳақида Республика ОИТСга қарши кураш маркази директори ўринбосари Гулифор Нормуратовадан маълумот олдик:

— 2001 йилда Ўзбекистон ОИВ инфекциясининг тарқалишига қарши кураш бўйича халқаро мажбурият декларациясини имзолаган. Унга кўра, ҳужжатга қўшилган барча давлатлар эпидемиянинг олдини олишга қаратилган умумий сиёсат, стратегия ва ёндашувларни қўллаб-қувватлаши зарур.

Декларация мақсадларига мувофиқ, 2030 йилда ОИВ инфекцияси эпидемиясига барҳам бериш учун барча давлатлар олдига 2025 йилгача қуйидаги 3 та тамойил асосидаги чора-тадбирларни амалга ошириш тавсия қилинган:

 ОИВ инфекциясини юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи у билан касалланганини билишлари керак;

 ОИВ инфекцияси юқтириб олган шахсларнинг камида 95 фоизи махсус антиретровирус даволаш билан қамраб олиниши зарур;

 махсус антиретровирус терапия олаётган шахсларнинг камида 95 фоизида вирус юкламаси аниқланмайдиган даражада камайган бўлиши лозим.

2022 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, республикамизда рўйхатга олинган ОИВ билан касалланганлар сони 45 минг нафарни ташкил этмоқда. ОИВни юқтириб олган шахсларнинг аксарият қисми махсус антиретровирус даволаш билан қамраб олинган.

Шундай муолажаларни олаётган шахсларнинг 74 фоизида вирус юкламаси бир неча марта камайган. Бундан шундай хулоса келиб чиқадики, касалликка қарши курашни қанча кенг кўламда ва эрта олиб борсак, шунча самарали натижага эришишимиз мумкин.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

78
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech