Янгиликлар

222
Распечатать
26 Май 2023

Бугун Ўзбекистон — Германия халқаро соғлиқни сақлаш форуми бошланади

Самарқанд шаҳри 26-27 май кунлари ушбу нуфузли форумга мезбонлик қилади. Саноқли дақиқалардан сўнг "Silk Road Samarkand" мажмуаси Конгресс марказида халқаро тадбирнинг расмий очилиши бўлиб ўтади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан ўтказилаётган мазкур анжуманда икки мамлакатнинг соғлиқни сақлаш соҳаси масъуллари, дипломатик корпус вакиллари, етук олимлар ва экспертлар, Германиянинг етакчи хусусий тиббиёт марказлари ҳамда йирик фармацевтик корхоналар раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда.

Оммавий ахборот воситалари ходимларини ушбу халқаро анжуманга таклиф этамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

222
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech