Сайтга маълумот

Распечатать

“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги Қонунининг 5-боб,
27-моддасига асосан Давлат шахсга доир маълумотларнинг ҳимоя қилинишини кафолатлайди.

Мулкдор ва (ёки) оператор, шунингдек учинчи шахс шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қуйидагиларни таъминлайдиган ҳуқуқий, ташкилий ва техник чораларни кўради:

- субъектнинг ўз шахсий ҳаётига аралашувдан ҳимоя қилиниш ҳуқуқи амалга оширилишини;

- шахсга доир маълумотларнинг яхлитлигини ва бут сақланишини;

- шахсга доир маълумотларнинг махфийлигига риоя этилишини;

          - шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф равишда ишлов берилишининг олди олинишини.

28-моддаси. Шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги

Субъектнинг розилигисиз ёки бошқа қонуний асос мавжуд бўлмагани ҳолда шахсга доир маълумотларни ошкор этиш ва тарқатишга йўл қўйилмаслиги тўғрисида мулкдор ва (ёки) оператор ёки шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахс томонидан риоя этилиши мажбурий бўлган талаб шахсга доир маълумотларнинг махфийлигидир.

  Мулкдор ва (ёки) оператор ҳамда шахсга доир маълумотлардан фойдаланишга рухсат олган бошқа шахслар субъектнинг розилигисиз шахсга доир маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech