Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш

Распечатать
Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” инвестицион лойиҳа бўйича МАЪЛУМОТ

 

Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 мартдаги ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Республикасида бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори асосида аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 1 ноябрдаги 902-сонли “Осиё тараққиёт банки иштирокидаги «Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ лойиҳанинг техник-иқтисодий асоси тасдиқланган.

Лойиҳанинг асосий мақсади қишлоқ оилавий поликлиникаларни замонавий тиббий асбоб-ускунлар билан жихозлаш, шунингдек кўрсатиладиган тиббий хизматлар ҳажмини кенгайтириш мақсадида тиббиёт ҳодимларини тайёрлаш орқали қишлоқ жойларда соғлиқни сақлаш секторини мустаҳкамлаш.

Лойиҳанинг умумий қиймати 57,8 млн. АҚШ доллари,

Шундан:

45,0 млн. АҚШ долл. - Осиё тараққиёт банкининг кредит маблағлари

12,8 млн. АҚШ долл. - Ўзбекистон Республикаси бюджет маблағлари.

Лойиҳа доирасида Республиканинг 793 та оилавий қишлоқ поликлиникаларни (ҚОП) замонавий тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминланланади. Бундан ташқари, қишлоқ туманларининг бирида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади.

ЛАОБГ:

100007, Тошкент ш, Паркент кўч., 51

Тел./факс: (+99871) 268 0819, 268 2539, 268 1213

e-mail: idb.ses@gmail.com

Лойиҳа структураси. “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами фаолиятини такомиллаштириш” лойиҳаси қуйидаги компонентлардан иборат:

1. Тиббий ускуна ва бошқа ускуналарни сотиб олиш

Мазкур компонент қишлоқ оилавий поликлиникаларни тиббий ускуна ва жихозлар билан таъминлашга йўналтирилган бўлиб, 793 та қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг ҳар бири учун қуйидаги ускуна ва жихозлар сотиб олинади:

1. Универсал ультратовуш аппарати.

2. Электрокардиограф

3. Стоматологик ускуна

4. Врач-хирург, врач- акушер-гинеколог жамламалари

5. Офтальмоскоп/отоскоп

6. Электрон тароз

7. Патронаж сумкалар

8. Компьютер

Барча сотиб олинаётган ускуналар соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика техник хизмат кўрсатиш марказида рўйхатдан ўтказилади ва ушбу марказ томонидан ускуналарга техник хизмат кўрсатилади.

Бундан ташқари, мазкур компонент доирасида ўқув тадбирларини ўтказиш учун 13 та вилоят кўптармоқли тиббиёт марказлари, Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ва Андижон ва Самарқанд Давлат тиббиёт институтларининг врачлар малакасини ошириш кафедралари ультратовуш ва ЭКГ аппаратлари билан таъминланади. Ўқув жараёни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти томонидан амалга оширилади ва назорат қилинади.

2. Поликлиника ҳодимларининг потенциалини кучайтириш.

Мазкур компонент доирасида диагностик ва терапевтик кўникмаларни яхшилаш учун қишлоқ оилавий поликлиникаларнинг 2704та ҳодими (врач ва ҳамширалар) тиббий ускуналардан фойдаланиш курслари бўйича ўқитилади. Бу эса ўз навбатида бирламчи тиббиёт муассасалари томонидан кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифатини, жамият ишончи ва хизматларнинг фойдалилик даражасини оширишга, ҳамда бунинг натижасида касалланиш ва ўлимлар сонининг пасайишига кўмаклашади.

3. Бирламчи тиббий санитария ёрдами тизими мониторингининг асосий инструментларини институционал мустаҳкамлаш.

Мазкур компонент Республика соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш учун маълумотларни йиғиш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишнинг мониторинг инструментларини ишлаб чиқиш ва тадбиқ этишга йўналтирилган.

Ҳозирги кунда аҳоли саломатлиги бўйича маълумотлар қўлда (қоғозда) йиғилади ва таҳлил қилинади, бунда маълумотлар бирчамчи тиббий санитария муассасалари (БТСМ) томонидан статистика бошқармалари ва соғлиқни сақлаш вазирлигига тегишли ҳисоботларни тайёрлаш учун ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармаларига тақдим этилади. Компонент аҳоли саломатлиги кўрсаткичларини самарали мониторинг қилиш учун инструментларни ва тадбирларни ишлаб чиқишга қаратилган. Компонент доирасида белгиланган чора-тадбирлар икки хил усулда амалга оширилади.

Биринчи усул: Осиё тараққиёт банки/Ҳалқаро соғлиқни сақлаш ташкилоти тизимида БТСМнинг асосий маълумотларини тизимли равишда йиғиш учун платформа ташкил қилинади.

Иккинчи усул: Сирдарё вилоятининг қишлоқ оилавий поликлиникаларида синов тариқасида информацион бошқарув тизими ишга туширилади. Бунда ҚОПлар зарур ускуналар ва дастурий таъминот таъминланади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech