Вазирлар Маҳкамаси қарор ва фармойишлари

683
Распечатать
26 Сен 2021

СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ТИЗИМИДА ЭКСПЕРИМЕНТНИ ТУГАЛЛАШ ВА ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА

 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

Соғлиқни сақлаш тизимида экспериментни тугаллаш ва ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ республиканинг етакчи тиббиёт клиникалари негизида эксперимент тариқасида урология, жарроҳлик, кўз микрохирургияси ва кардиология бўйича тўртта Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари ташкил этилган, улар замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш ва даволаш тиббиёт анжомларидан фойдаланган ҳолда аҳолига юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатишга даъват этилган.

Аҳолига пулли асосда юқори малакали тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва тарифлари, беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволаш, марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи қоплаш принципларига босқичма-босқич ўтиши тартиби белгиланган.

Халқаро тажрибани ҳисобга олган ҳолда беморларга ташхис қўйиш сифати ва уларни даволаш стандартлари ишлаб чиқилган ва тасдиқланган, ташхис қўйиш ва аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари жорий этилмоқда, кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати бирмунча ошди, тиббиёт ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш миқдори ўртача 1,4 баравар кўпайди.

Шу билан бирга, экспериментни амалга ошириш бўйича ишларнинг амалдаги аҳволи соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг қўйилган мақсадларига жавоб бермайди. Марказларни молиялаштиришнинг янги шарт-шароитларига тўла кўламда ўтиш ва аҳолига юқори малакали тиббий хизматлар кўрсатиш таъминланмаган.

Экспериментнинг муҳим вазифаларидан бири — берилган имтиёзлар ва мижозларга пулли хизмат кўрсатишга ўтиш натижасида бўшаб қолган маблағларни жамлаш ва уларни, биринчи навбатда, клиникаларни энг замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлашга ҳамда врачлар ва тиббиёт ходимлари меҳнатини уларнинг беморларни даволашга қўшган шахсий ҳиссасига мувофиқ рағбатлантиришга йўналтириш ҳал этилмаяпти.

Марказлар фаолиятини тартибга солувчи амалдаги қоидалар қўпол равишда бузилмоқда. Амбулатория-поликлиника ёрдами кўрсатишнинг ордерли тизими жорий этилмаган, тиббий хизматлар кўрсатишга клиника билан беморлар ўртасида шартномаларнинг мажбурий тузилишига доир талаблар бажарилмаяпти. Кўрсатилаётган тиббий хизматларга тарифларни тасдиқлаш масаласи ҳанузгача ишлаб чиқилмаган.

Аҳолига ҳам пулли асосда кўрсатилган хизматлар, ҳам имтиёзли тоифага кўрсатилган хизматлар бўйича ҳисобга олиш ва ҳисобот ишлари зарур даражада олиб борилмаяпти. Кўп ҳолларда бу борада субъектив ёндашувлар намоён бўлмоқда, бюджет квотаси миқдори ошириб юборилмоқда.

Натижада, Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш принципларига ўтишига қарамай, худди илгаригидек бюджетдан ажратиладиган маблағлар ва солиқ имтиёзлари берилиши муносабати билан бўшаб қоладиган маблағлар молиялаштиришнинг асосий манбаи бўлиб қолмоқда.

Экспериментни тугаллаш ва аниқланган камчиликларни бартараф этиш, соғлиқни сақлашда тиббий хизматнинг сифатини яхшилашга, тиббиёт ходимларини рағбатлантириш ва улар меҳнатига ҳақ тўлашни ошириш учун тиббиёт марказларининг ўз даромадларини кўпайтиришга ҳамда Марказларнинг моддий-техника базасини ривожлантиришга йўналтирилган ислоҳотларни янада чуқурлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

  1. Соғлиқни сақлаш вазири Ф. Назировга, Молия вазири М. Нурмуродовга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонида қўйилган соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи вазифаларини тўлиқ ҳажмда бажариш юзасидан улар томонидан зарур чора-тадбирлар кўрилмаганлиги ва эксперимент давомида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини пухта мувофиқлаштириш таъминланмаганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари аниқланган камчиликларнинг бартараф этилиши ҳамда марказлар фаолиятини ташкил этиш, уларнинг ўзини ўзи молиялаштириш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтиши бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармони ва Ҳукумат қарорларида белгиланган вазифалар, қоидалар ва нормаларнинг сўзсиз бажарилиши учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида қатъий огоҳлантирилсин.

Вазирлар Маҳкамасининг Ижтимоий комплекси (А.А. Азизхўжаев) соғлиқни сақлашни ислоҳ қилишнинг иккинчи босқичи амалга оширилиши юзасидан олиб борилаётган ишлар тўғрисида Марказларнинг раҳбарлари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Молия вазирлигининг ҳисоботларини йилнинг ҳар чорагида кўриб чиқсин ва натижалари тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот берсин.

 

  1. Белгилансинки, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари:

 

республика аҳолисининг барча тоифаларига ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мажбурий риоя қилган ҳолда белгиланган тарифларга мувофиқ пулли асосда тиббий ёрдамнинг барча турларини кўрсатадилар;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2003 йил 26 февралдаги ПФ-3214-сон Фармонига 2-иловада белгиланган шахсларнинг фақат имтиёзли тоифасига республика соғлиқни сақлаш органлари томонидан белгиланган тартибда берилган ордерлар асосида мавжуд ўрин фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг 20 фоизигача миқдорда давлат бюджети маблағлари ҳисобига истисно тариқасида бепул, юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатадилар;

Ўзбекистон Республикаси норезидентларига фақат пулли асосда тиббий ёрдам кўрсатадилар;

пулли асосда ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботни юритишга мажбурдирлар.

 

  1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатиладиган пулли тиббий хизматларнинг барча турларига тарифларни мустақил равишда тасдиқлаш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари билан биргаликда пулли асосда кўрсатиладиган тиббий хизматларга тарифларни шакллантиришнинг умумий қоидалари ва методикасини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.

  1. Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарларининг улар томонидан Марказларнинг ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишининг келишилган жадвали қабул қилинганлиги тўғрисидаги баёноти маълумот учун қабул қилинсин, унга кўра 2005 йилдан бошлаб Республика кўз микрохирургияси маркази, 2006 йилдан — Кардиология маркази, 2008 йилдан бошлаб эса — Урология маркази ва Академик В. Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази ушбу принципга ўтади.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Марказларнинг жадвалда мўлжалланган муддатларда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга ўтишга эришишини ҳисобга олган ҳолда, уларнинг жорий молиявий таъминотига бюджет маблағлари ажратишни ҳар йили камайтириб боришни назарда тутсин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган:

 

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидалари 1-иловага мувофиқ;

 

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартиби 2-иловага мувофиқ;

 

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага жойлаштириш тўғрисидаги Низом 3-иловага мувофиқ;

 

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги Низом 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда:

касалликларнинг оғирлиги даражасини ҳисобга олган ҳолда ташхис қўйиш ва даволаш сифати мезонларини танқидий қайта кўриб чиқсин ҳамда Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун уларни ишлаб чиқиш ва риоя этилишини назорат қилишнинг ягона методикасини тасдиқласин;

хорижий етакчи клиникалар негизида юқори технологияли даволаш методларини ўзлаштириш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг кадрларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш дастурини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда тасдиқланган нормативлар асосида Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларининг замонавий ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-ускуналари, тиббиёт анжомлари билан 5-иловага* мувофиқ жадвалга биноан қўшимча жиҳозланишини таъминласин.

* 5-илова берилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги, Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий алоқалар ва хорижий инвестициялар департаменти 2004 йил мобайнида халқаро молия институтлари ва хорижий банклар билан марказларни замонавий юқори технологияли даволаш-ташхис қўйиш асбоб-ускуналари билан жиҳозлашга кўмаклашиш учун имтиёзли кредитларни жалб қилиш масаласини ишлаб чиқсинлар.

  1. Тижорат банкларига ва лизинг компанияларига Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига тиббиёт асбоб-ускуналари билан жиҳозлаш ва уларнинг моддий-техника базасини ривожлантириш учун узоқ муддатли имтиёзли кредитлар бериш тавсия этилсин.

Тижорат банклари ва лизинг компаниялари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига лизингга бериш мақсадида харид қилиб олиб келинаётган тиббиёт асбоб-ускуналари ва асбоблари учун божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.

 

  1. Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари 2004 йил 1 июндан 2012 йил 31 декабргача ўз эҳтиёжлари учун олиб келинаётган доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари, шу жумладан протез ва сарфланадиган материаллар учун қўшилган қиймат солиғи ва бошқа божхона тўловлари тўлашдан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин, бўшайдиган маблағлар Марказларни ривожлантириш ва жиҳозлашга мақсадли йўналтирилсин.
  2. Вазирлар Маҳкамасининг «Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида» 2003 йил 17 мартдаги 140-сон қарорининг 5-банди, қарорга 6, 7 ва 8-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
  3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва А.А. Азизхўжаев зиммасига юклансин.

Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2004 йил 8 июнь,

264-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
1-ИЛОВА

 

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш

қоидалари

Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) томонидан аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ва шартларини белгилайди.

  1. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ушбу Қоидалар фақат Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

  1. Марказлар томонидан аҳолига тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволашнинг Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлаган, юксак жаҳон талабларига жавоб берадиган стандартларига мувофиқ, пулли асосда кўрсатилади.
  2. Марказлар мижозларни қабул қилади ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож беморларни замонавий ташхис қўйиш ва даволаш асбоб-анжомларидан фойдаланган ҳолда даволайди.
  3. Марказлар қуйидаги асосий йўналишлар бўйича тиббий ёрдам кўрсатади:

аҳолини маслаҳат бериш учун қабул қилиш;

лаборатория-ташхис хизматлари кўрсатиш;

амбулаторияда ёрдам кўрсатиш;

стационарда ёрдам кўрсатиш;

реабилитация ёрдами кўрсатиш.

Тиббий ёрдамнинг юқорида қайд этилган турларини кўрсатиш вақтида қўшимча тиббий сервис хизматлари ҳам кўрсатилиши мумкин.

  1. Марказлар ихтисослашувига ва малакали кадрлар, моддий-техника базаси, замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш ҳамда даволаш анжомлари билан таъминланганлик даражасига кўра тиббий хизматларнинг аниқ рўйхатини, қийматини ва кўрсатилиш шарт-шароитларини белгиланган тартибда мустақил равишда белгилайдилар.
  2. Мижозларни қабул қилиш ва беморларни даволаш тартиби
  3. Аҳоли Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари томонидан қабул қилинади, уларнинг рўйхатга олиш бўлимлари фуқароларни бепул, тушунарли ва ишончли ахборотлар билан таъминлаши шарт, ахборотларда шифохонанинг жойлашган жойи, иш тартиби, тиббий хизматларнинг қиймати кўрсатилган рўйхати, ушбу хизматларни кўрсатиш ва улардан фойдаланиш шартлари, шунингдек мутахассис шифокорларнинг малакаси тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлади.
  4. Мижозларни қабул қилишни рўйхатдан ўтказиш Марказларнинг маслаҳат поликлиникалари рўйхатга олиш бўлимларида амалга оширилади, бу ерда ҳар бир мижозга паспорти маълумотлари асосида амбулатория картаси очилади.
  5. Тиббий рўйхатга олувчилар биринчи марта келган шахсларни ва амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган мижозларни алоҳида-алоҳида рўйхатдан ўтказиши керак.
  6. Марказларга амбулатория шароитида тўлиқ даволанишга келган шахслар тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижознинг амбулатория картасидаги ёзувларга мувофиқ бевосита даволовчи мутахассис шифокорга юборилади.
  7. Марказларга биринчи марта келган шахслар белгиланган прейскурант бўйича тиббий рўйхатга олувчи томонидан ёзиб берилган счёт-фактурани тўлагандан кейин маслаҳат олиш учун мутахассис шифокорга юборилади.

Счёт-фактурани тўлаш банк муассасасида ёки Марказларда, назорат-касса аппаратлари қўлланган ва қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланадиган бланкалардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Мижоз банк томонидан тасдиқланган тўлов топшириқномаси нусхасини ёки чекни (нақд пул билан тўланган тақдирда) рўйхатга олиш бўлимига топширади.

  1. Маслаҳат бериш вақтида мутахассис шифокор мижозни дастлабки ташхисдан ўтишга юборади, ташхис натижаларига кўра касалликни ва амбулатория ёки стационар шароитида даволаш курсини белгилайди, зарурат бўлганда эса, мижозга тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш стандартларига мувофиқ қўшимча ташхис тартиботини белгилайди.
  2. Амбулаторияда ёки стационарда даволаш курсини амалга оширишга қарор қилингандан кейин маслаҳат берувчи мутахассис шифокор мижознинг амбулатория картасини ва ташхис текширувлари натижаларини рўйхатга олиш бўлими орқали тегишли равишда амбулаторияда даволаш учун Марказ поликлиникасига ёки Марказнинг стационар бўлимига беради.
  3. Марказ поликлиникасининг ёки стационар бўлимининг даволовчи мутахассис шифокори маслаҳат берган шифокордан олинган маълумотлар асосида даволаш курсини белгилайди, уни мижознинг амбулатория картасига батафсил ёзади ва пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартномани расмийлаштириш учун рўйхатга олиш бўлимига беради.
  4. Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан шартнома ушбу Қоидаларга иловага мувофиқ шакл бўйича икки ёхуд уч нусхада тузилади, уларни мижоз, унинг ҳомийси (у мавжуд бўлганда) ва Марказ директори ёки мазкур функциялар меҳнат вазифаларига мувофиқ зиммасига юкланган ваколатли шахс имзолайди, шартномалар бир нусхадан мижозга ва унинг ҳомийсига (у мавжуд бўлганда), шунингдек Марказнинг ҳужжатлар йиғма жилдларида сақлаш учун берилади.

Бу ҳолда, фақат юридик шахс — иш берувчи ёки беморни даволаш қийматини мурувват тариқасида тўлаган бошқа ташкилот ҳомий бўлиши мумкин. Бюджет ташкилотлари ўз ходимларининг даволаниш қийматини бюджет маблағлари ҳисобига тўлаши тақиқланади.

  1. Мижозга амбулаторияда ёки стационарда тиббий ёрдам ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига мувофиқ кўрсатилади.
  2. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис тартиботлари:

мижозда қўшимча касалликлар топилганда, уларнинг ташхис қўйиш ва даволаш харажатлари келишувга кўра ҳамда мижоз ёхуд унинг ҳомийси ҳисобига қопланганда;

Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида ёки Марказ мутахассисларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракатлари туфайли пайдо бўлган, даволаш харажатлари Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланадиган асоратлар келиб чиққанда амалга оширилади.

  1. Мижоз ёки унинг ҳомийси мижозда қўшимча касалликлар аниқланганлиги туфайли кўрсатилиши зарур бўлган қўшимча тиббий ёрдам ҳажми учун тўловни рад этган тақдирда, мижоз ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ назарда тутилган ва қиймати тўланган тиббий ёрдамни тўлиқ ҳажмда олгандан кейин, Марказ томонидан мижозни шифохонадан чиқариш ёки уни яшаш жойидаги соғлиқни сақлаш муассасасига ўтказиш масаласи қўйилади.

III. Тиббий ёрдам қийматини тўлаш тартиби

  1. Марказлар томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдам учун олдиндан тўлиқ тўлаш шартларида, ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган тарифлари ва стандартларидан келиб чиққан ҳолда, ҳам нақд маблағлар билан Марказ кассасига, ҳам пул маблағларини Марказнинг бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан ҳақ тўланади.
  2. Аҳолидан нақд маблағларни қабул қилиб олиш бўйича касса операциялари Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Хорижий фуқаролар кўрсатилган тиббий хизматлар учун ҳақни белгиланган тартибда тасдиқланган тарифлардан оширилган миқдорда рақобатбардош бозор нархларидан келиб чиқиб миллий валюта — «сўм»да тўлайдилар.

Хорижий фуқаролар учун тарифларнинг оширилган миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда Марказлар томонидан белгиланади.

Бунда, хорижий фуқароларни даволаш муассасасига жалб қилишда воситачилик хизматларини амалга оширган юридик шахсларни рағбатлантириш шартномага мувофиқ оширилган тарифлар бўйича хорижий мижозларга тиббий хизматлар кўрсатишдан тушган тушумлар ҳисобига амалга оширилади.

(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 февралдаги 168-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.02.2019 й., 09/19/168/2667-сон)

  1. Мижозлар тўғрисидаги маълумотларни рўйхатга олиш тартиби
  2. Тиббий рўйхатга олувчи мижозларнинг амбулатория карталарини алфавит тартибида (фамилиялар бўйича), мижозларнинг туғилган йили бўйича ажратган ҳолда сақлаши керак.
  3. Тиббий рўйхатга олувчи томонидан мижозлардан (уларнинг ҳомийларидан) қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари нусхалари иш куни давомида Марказнинг бош бухгалтерига топширилади. Марказнинг бош бухгалтери тиббий рўйхатга олувчига белгиланган тартибда рўйхатга олиш бўлимида сақланиши керак бўлган қабул қилиб олинган тўлов ҳужжатлари квитанциялари нусхасини беради, шунингдек ҳар ҳафтада тиббий рўйхатга олувчи, назорат-касса аппарати маълумотлари билан нақд пулсиз ҳисоб-китоб бўйича Марказнинг бюджетдан ташқари махсус ҳисоб рақамига тушган маблағларни таққослайди.
  4. Марказ кўрсатилган пулли тиббий хизматлар натижаларининг статистик ва бухгалтерия ҳисобини юритиши шарт, у талаб қилинадиган ҳисоботни тузади ва уни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда тақдим этади.
  5. Истеъмолчининг ҳуқуқлари ва Марказнинг жавобгарлиги
  6. Мижозларнинг сифатли тиббий ёрдам олиш ҳуқуқлари «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан ҳимоя қилинади.
  7. Тиббий ёрдам кўрсатиш юзасидан тузилган шартномага кўра хизматларни бажариш муддатлари ва сифати бўйича мажбуриятлар Марказ томонидан бажарилмаган тақдирда мижоз ўз танловига кўра:

хизматлар кўрсатишнинг янги муддатини белгилашни талаб қилишга;

хизматларнинг бошқа мутахассислар томонидан бажарилишини талаб қилишга;

шартномани бекор қилишга ва кўрилган зарарларнинг қопланишини талаб қилишга ҳақлидир.

  1. Мижозлар билан Марказ ўртасида пайдо бўладиган эътирозлар ва низолар томонларнинг келишувига кўра ёки Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ суд тартибида ҳал қилинади.
  2. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига Марказ томонидан амал қилиниши Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан даврий ҳисоботларни таҳлил қилиш ва жойларда режали текширишлар ўтказиш йўли билан назорат қилинади.
  3. Марказ директори ва ходимлари ўзларининг айби билан мижозлар ҳаёти саломатлигига етказилган зиён учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ интизомий, фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортиладилар.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари томонидан ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига риоя қилган ҳолда аҳолига пулли асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш Қоидаларига
ИЛОВА

Пулли тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
ШАРТНОМА

 

Тошкент шаҳри

_____ й. «_____»____________________

 

Республика ихтисослаштирилган ___________________________________________ маркази номидан

Марказ устави асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори _______
______________________________ бир томондан, ___________________________ да яшовчи, кейинчалик

 

(Ф.И.О.)

 

кейинчалик «Мижоз» деб юритилувчи фуқаро ____________________________________________________

 

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)

иккинчи томондан, __________________________________________________________________________

 

(мазкур Шартнома бўйича ҳақ тўловчи юридик шахснинг номи)

__________________________ номидан ______________________________________ асосида иш кўрувчи

 

(Устав, Низом, ишончнома)

кейинчалик «Ҳомий» деб юритилувчи __________________________________________________________

   

(Ф.И.О., лавозими)

учинчи томондан мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар.

  1. ШАРТНОМА МАВЗУСИ

1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, Мижоз/Ҳомий (зарур бўлмагани чизилсин) эса мазкур Шартнома барча томонлар томонидан имзоланган пайтдан бошлаб ___ кун мобайнида ушбу хизматларга белгиланган тарифлар бўйича олдиндан ҳақ тўлаш шартларида Бажарувчининг кассасига ёхуд Бажарувчининг _______________даги ____-сон депозит ҳисоб рақамига ҳақ тўлайди.

Тиббий хизматлар рўйхати

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси

Бирликлар сони

Бирлик қиймати

Умумий қиймати

Хизматларни бажариш муддатлари

1.

         

2.

         

Жами:

 

Х

Х

   

1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.

II . ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағларни Мижозга/Ҳомийга (зарур бўлмагани чизилсин) қайтариш;

в) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар, фойдаланилган дори-дармонлар ва овқат учун счёт-фактурани Мижозга/Ҳомийга бериш;

г) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш ва имзолаш;

д) Мижоз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

е) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра Мижоз/Ҳомий томонидан қўшимча ҳақ тўланмасдан врачлар консилиумини чақириш;

ж) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;

з) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;

и) Мижоз ва Ҳомийнинг ҳуқуқларига риоя қилиш.

2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган кўрсатиладиган хизматлар қийматини тўлаш шартларига риоя этилмаган тақдирда мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш;

в) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.

2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида назарда тутилган шартларда хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаш (агар бу мазкур Шартнома бўйича Ҳомийнинг мажбурияти ҳисобланмаса);

в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;

г) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.

2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) счёт-фактура билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;

г) ўзига амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;

д) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;

е) ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

ж) қўшимча ҳақ тўламасдан врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;

з) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;

и) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;

к) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.

2.5. Ҳомий мазкур Шартноманинг 1.1-банди шартларига мувофиқ хизматларнинг тўлиқ қийматини Бажарувчига ўз вақтида тўлаши шарт.

2.6. Ҳомий қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Мижозга амалда кўрсатилган тиббий хизматлар учун счёт-фактурани, шунингдек хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаларининг бир нусхасини олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) агар Бажарувчи томонидан қўшимча тиббий хизматлар ва бошқа хизматлар тайинланган тақдирда, Ҳомийнинг маблағлари ҳисобига бошқа тиббиёт муассасалари томонидан қўшимча маслаҳатлашувлар ўтказилишини талаб қилиш;

г) счёт-фактуралар ва хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномалари билан расмийлаштирилган амалдаги харажатлар натижалари бўйича фойдаланилмай қолган маблағлар қайтарилишини талаб қилиш ва олиш;

д) мазкур Шартнома шартлари Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан бузилган тақдирда, ___кун олдин Бажарувчини ёзма равишда огоҳлантириб, шартномани бир томонлама бекор қилиш ва тўланган маблағлар қайтарилишини Бажарувчидан талаб қилиш.

III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.

3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.

3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.

  1. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

4.1. Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши ёки Бажарувчи ходимларининг нотўғри ташхиси ва хулосалари туфайли салбий оқибатлар пайдо бўлган тақдирда, Бажарувчи Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами, дори-дармонлар ва овқат қийматини ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.

4.2. Мижозда қўшимча касалликлар аниқланган тақдирда, Мижозга қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, дори-дармонлар ва овқат қиймати мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Мижоз/Ҳомий томонидан тўланади.

4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.

  1. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.

  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки/уч нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.

VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

Бажарувчи
Республика
ихтисослаштирилган
маркази

Мижоз

Ҳомий

_________________________
_________________________

_________________________ _________________________

_________________________ _________________________

_________________________

_________________________

_________________________

(тўлиқ номи, манзили)

(Ф.И.О.)

(тўлиқ номи, манзили)

ҳ/р №

_________________________
(паспорт рақами ва

ҳ/р №
МФО

МФО___________________

серияси, ким томони-
дан ва қачон берилган)

________________________

CИP

 

CИP____________________

Директор_______________

_________________________

Раҳбар__________________

(Ф.И.О.)

_________________________

(Ф.И.О.)

 

_________________________

 

М.Ў._______________имзо

(Яшаш жойи)

М.Ў._______________имзо

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
2-ИЛОВА

 

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш

тартиби

Ушбу Тартиб Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва Республика ихтисослаштирилган тиббий марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) томонидан тиббий ёрдам кўрсатиш, ордер бериш, жойлаштириш ҳамда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга давлат бюджети ҳисобига кўрсатиладиган тиббий хизматлар қийматини тўлаш масалаларини тартибга солади.

  1. Умумий қоидалар

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ушбу тартибнинг амал қилиши фақат:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган Марказларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг юқорида қайд этилган Фармонига 2-иловада келтирилган, замонавий, юқори технологияли ташхис ва даволаш асбоб-анжомлари қўлланилган ҳолда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифадаги шахсларга;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилишни янада чуқурлаштириш ва уни ривожлантириш Давлат дастурини амалга оширишнинг асосий йўналишлари тўғрисида» 2007 йил 19 сентябрдаги ПФ–3923-сон Фармонига мувофиқ ташкил этилган марказларга ва ушбу Марказлар тўғрисидаги низомларда кўрсатилган имтиёзли тоифадаги шахсларга татбиқ этилади.

(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

  1. Бепул даволанишга ордерлар бериш қоидалари

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан йилнинг ҳар чорагида мавжуд ўринлар фондининг, унинг айланишининг ва поликлиникаларнинг беморларни қабул қилиш қувватининг қуйидаги миқдорида имтиёзли бепул тиббий хизматлар кўрсатишга квоталар белгиланади:

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари учун — 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 20 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази учун ҳамда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 30 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази учун — катта ёшдагилар бўлимлари бўйича — 20 фоизигача ва болалар бўлимлари бўйича — 100 фоизигача;

Республика ихтисослаштирилган педиатрия илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда Республика ихтисослаштирилган фтизиатрия ва пульмонология илмий-амалий тиббиёт маркази учун — 100 фоизигача.

Квоталарни минтақалар бўйича тақсимлаш Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар соғлиқни сақлашни бошқариш органларининг буюртманомаларини кўриб чиқиш йўли билан амалга оширилади.

(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига кейинги чоракнинг 5-кунидан кечикмай ордерлардан фойдаланилиши тўғрисида ҳисобот тақдим этадилар.
  2. Имтиёзли тоифага бепул даволаниш учун ордерлар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси, соғлиқни сақлаш вилоят бошқармалари ҳузуридаги врач-танлаш комиссиясининг хулосаси асосида берилади.

Тегишли врач-танлаш комиссияларининг таркиби қуйидаги мутахассислардан тузилади:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида — даволаш бош бошқармасининг бошлиғи (раис) ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;

Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида — вазир ўринбосари (раис), ихтисос бўйича вазирликнинг бош мутахассиси ва вазирликнинг даволаш бошқармаси бош мутахассиси;

Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармасида ва соғлиқни сақлаш вилоят бошқармаларида — бошлиқларнинг биринчи ўринбосарлари (раислар), ихтисос бўйича бошқармаларнинг бош мутахассислари ва ихтисос бўйича даволаш муассасаларининг бош врачлари.

  1. Соғлиқни сақлаш органлари беморларнинг имтиёзли тоифасига йўлланмалар (ордерлар)ни асосан республиканинг бошқа тиббиёт муассасаларида кўрсатилиши мумкин бўлмаган ихтисослаштирилган юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий ёрдам олиш учун берадилар.
  2. Врач-танлаш комиссияси фақат қуйидаги тиббий ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда беморларнинг имтиёзли тоифасини бепул даволашга ордерлар бериш тўғрисидаги масалани кўриб чиқади:

тиббий ёрдам беришнинг бирламчи муассасасининг йўлланмаси асосида вилоят (республика, шаҳар) даволаш-профилактика муассасаси томонидан берилган мазкур беморнинг Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказида даволаниши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулоса;

беморнинг аҳволи тўғрисидаги тиббий хулоса (беморнинг Ф.И.О., ташхис, бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда олинган лаборатория ва инструментал текшириш натижалари);

имтиёз ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат (пенсия дафтарчаси, ногирон гувоҳномаси, ўзини ўзи бошқариш органининг маълумотномаси).

  1. Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатларнинг нусхалари касаллик тури бўйича ихтисослаштирилган марказда бепул даволанишга ордер ажратиш зарурлиги тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун врач-танлаш комиссиясига тақдим этилади. Ҳужжатларнинг асл нусхалари кейинчалик Марказга тақдим этиш учун беморда қолади.
  2. Врач-танлаш комиссияси ордер бериш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда ордер бланкаси врач-танлаш комиссияси таркибига кирадиган масъул шахс томонидан тўлдирилади, врач-танлаш комиссияси раиси томонидан имзоланади ва муҳр билан тасдиқланади. Киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар муҳр билан тасдиқланиши керак.
  3. Марказларда тиббий ёрдам олиш учун ордер қатъий ҳисобда турадиган ҳужжат ҳисобланади, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.

III. Беморларнинг имтиёзли тоифасини шифохонага жойлаштириш ва тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби

  1. Шахсларнинг имтиёзли тоифасини қабул қилиш соғлиқни сақлашни бошқаришнинг ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган йўлланмалар (ордерлар) асосида Марказларнинг маслаҳат берувчи поликлиникалари томонидан амалга оширилади.

Йўлланмалар (ордерлар)дан ташқари имтиёзли тоифага кирувчи шахслар шунингдек касаллик тарихидан кўчирмани (амбулатория картаси) ҳамда уларнинг шахсини ва имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга мансублигини тасдиқловчи ҳужжатларни ҳам тақдим этадилар.

Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар белгиланган намунадаги касаллик тарихини очиш учун асос ҳисобланади.

  1. Имтиёзли тоифага кирадиган шахсларга тиббий ёрдам кўрсатиш тартиби ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларига риоя қилинган ҳолда Республика марказлари томонидан аҳолига юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш қоидаларига мувофиқ келади.
  2. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни стационар даволаш учун Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларида алоҳида палаталар ажратилади. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни пулли асосда тиббий хизматлардан фойдаланувчи шахслар билан биргаликда шифохонага ётқизишга йўл қўйилмайди.
  3. Имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга тиббий ёрдам Марказ билан мижоз ўртасида тузиладиган мазкур тартибга иловага мувофиқ шакл бўйича шартнома асосида бюджет маблағлари ҳисобига кўрсатилади.
  4. Шошилинч ёрдам кўрсатилишига муҳтож беморлар Марказ Директорининг билдиришномаси билан, у бўлмаганда, Марказнинг масъул навбатчи врачининг билдиришномаси билан қабул қилинади. Шошилинч тиббий ёрдам Марказлар томонидан Шошилинч тиббий ёрдам марказларида беморларни даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ кўрсатилади ва кейинчалик шифохонада ётқизиш Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.
  5. Ихтисослаштирилган тиббиёт Марказларига бепул даволанишга йўлланмасиз (ордерсиз) мурожаат қилган шахсларга тиббий ёрдам белгиланган тартибда пулли асосда кўрсатилади.
  6. Бюджет маблағларининг режадаги миқдорини аниқлаш тартиби
  7. Давлат бюджети маблағларини олиш учун Марказ томонидан навбатдаги молия йили учун бюджет маблағлари олишга буюртманома тузилади, у қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқилади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

имтиёзли тоифага кирувчи беморлар поликлиникаларнинг мавжуд ўринлар фонди, унинг айланиши ва беморларни қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ҳажмда бўлиши.

(16-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг белгиланган тартибда тасдиқланган стандартлари, Марказ томонидан кўрсатиладиган тиббий ёрдамга белгиланган тарифлар, шу жумладан тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига белгиланган имтиёзли тарифлар — бундай тиббий ёрдам турлари рўйхати ва уларнинг кўрсатилган тиббий хизматларини қоплаш миқдорлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади;

имтиёзли тоифага кирувчи бир нафар беморни ҳам амбулаторияда, ҳам стационар шароитда даволаш хизматларининг тўловлари;

(16-банднинг учинчи-тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

барча турдаги солиқлар ва божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) ҳисоблаш ва давлат бюджетига тўламаслик натижасида бўшайдиган маблағлар ҳажмининг прогноз ҳисоб-китоблари, шунингдек бўшайдиган мазкур маблағларни Марказни ривожлантириш ва замонавий тиббий асбоб-анжомлар билан жиҳозлашга йўналтириш.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Навбатдаги йил учун бюджет буюртманомаси Марказ томонидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига жорий йилнинг 1 июнидан кечикмай тақдим этилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги республика бюджетидан таъминланадиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджет буюртманомаларини кўриб чиққандан ва умумлаштиргандан кейин навбатдаги йил учун Марказлар бўйича йиғма бюджет буюртманомасини, Марказлар бўйича маблағларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига тақдим этади.

(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

  1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молия йили учун давлат бюджети параметрлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда, Марказлар учун бюджет маблағлари ҳажмини ҳар бир Марказ бўйича тақсимлаган ҳолда алоҳида сатр билан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига етказади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бюджет маблағлари ҳажмларини, Марказларнинг имтиёзли тоифадаги беморларга (поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда) кўрсатилган тиббий хизматларини қоплашга ҳамда аҳолига имтиёзли тарифлар бўйича тиббий хизматлар кўрсатиш харажатларини қоплашга мақсадли маблағларни алоҳида сатр билан ажратган ҳолда Марказларга етказади.

(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

  1. Марказ ажратилган бюджет маблағлари ва ўз даромадлари доирасида мустақил равишда:

келгуси йил учун бизнес-режани ҳамда даромадлар ва харажатлар сметасини ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Марказ ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни моддий рағбатлантириш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқади ва тасдиқлайди;

Олдинги таҳрирга қаранг.

штат жадвалини тасдиқлайди ҳамда Ягона тариф сеткаси (Ўзбекистон Республикаси давлат муассасалари тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тариф сеткаси) бўйича базавий лавозим маошларидан ва миқдори чекланмайдиган устама ҳақдан келиб чиққан ҳолда лавозим маошларини белгилайди.

(19-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Марказ томонидан кўрсатиладиган хизматларни қоплашга бюджет маблағлари ажратиш тартиби

(V бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

  1. Давлат бюджети маблағлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Марказларга ҳар ойда, қуйидаги сатрлар бўйича тақсимлаган ҳолда:

Олдинги таҳрирга қаранг.

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрни ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга;

(20-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турларига Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказ хизматларини қоплашга ажратилади.

(20-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Бунда Марказ хизматлари таркибига амалга оширилган харажатлар билан биргаликда, Марказнинг соф фойдаси ва қонунчиликда белгиланган солиқлар ва мажбурий тўловлар киритилади. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Марказ томонидан тасдиқланган стандартлар ва тарифларга риоя қилмасдан асоссиз равишда сўралаётган деб ҳисобланган суммани ушлаб қолиши мумкин.

(20-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Бюджет маблағлари Марказга хизмат кўрсатувчи банк муассасасидаги махсус бюджет ҳисоб рақамига ўтказилади.

  1. Даволанган имтиёзли тоифага кирувчи шахслар ва имтиёзли тарифлар бўйича даволанган аҳолининг ҳақиқий сони учун Марказ ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни амалга оширишда амбулаторияда ва стационарда кўрсатилган тиббий ёрдам қиймати ташхис ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларидан, амалдаги тарифлардан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
  2. Ташхис қўйиш ва даволаш сифатининг тасдиқланган стандартларида назарда тутилмаган қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш тартиботлари, агар уларни амалга ошириш зарурияти мижозда қўшимча касалликлар топилиши туфайли пайдо бўлса, давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштирилади. Бунда мижознинг қиймати давлат бюджети маблағлари ҳисобига тўланадиган даволанишда бўлишининг чекланган муддати ташхис ва даволаш сифатининг белгиланган стандартларида белгиланган муддатдан 3 кундан ошмаслиги керак.

Қўшимча даволаш ва ташхис қўйиш ишлари Марказ томонидан кўрсатилган тиббий ёрдам асорати ёки Марказ ходимларининг нотўғри ташхиси ва хатти-ҳаракати сабабли кўрсатилган тақдирда қўшимча харажатлар Марказнинг ўз маблағлари ҳисобига қопланади.

  1. Молия йили охирида бюджет маблағларининг фойдаланилмай қолган суммаси бюджетга олиб қўйилмайди ва Марказ ихтиёрида қолади, улардан келгуси молия йилида:

Олдинги таҳрирга қаранг.

имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга поликлиникаларнинг мавжуд ўрин фонди ва қабул қилиш қувватининг ушбу Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш;

(23-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

тиббий ёрдамнинг айрим мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари тарифларини арзонлаштириш;

Марказни ривожлантириш ва жиҳозлаш учун фойдаланиш мумкин.

  1. Ҳисоб ва ҳисобот
  2. Марказлар имтиёзли тоифага кирувчи касалларга қилинган харажатларнинг (шу жумладан имтиёзли тарифлар бўйича хизматларнинг юқори технологияли мураккаб турларига харажатларнинг) таҳлилий ҳисоб-китобини олиб боришлари шарт, унинг шакли Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқланади.
  3. Марказ ҳар чоракда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан кечикмай Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига ва Молия вазирлигига бажарилган тиббий хизматлар ҳажми тўғрисида, беморларни пулли ва имтиёзли тоифалар бўйича ажратган ҳолда ҳисобот тақдим этади.

Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, уларни шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш тартибига
ИЛОВА

Имтиёзли тоифага кирувчи беморга давлат бюджети маблағлари ҳисобига тиббий ёрдам кўрсатиш тўғрисида
ШАРТНОМА

 

Тошкент шаҳри

_____ й. «_____»____________________

 

Республика ихтисослаштирилган ___________________________________________ маркази номидан

Марказ устави асосида иш кўрувчи, кейинчалик «Бажарувчи» деб юритилувчи, Марказ директори _______
______________________________ бир томондан, ___________________________ да яшовчи, кейинчалик

 

(Ф.И.О.)

 

«Мижоз» деб юритилувчи фуқаро ______________________________________________________________

 

(Ф.И.О., паспорт серияси ва рақами, берилган санаси ва жойи)

иккинчи томондан, мазкур Шартномани қуйидагилар тўғрисида туздилар:

  1. ШАРТНОМА МАВЗУСИ

1.1. Мазкур Шартнома бўйича Бажарувчи Мижозга қуйида кўрсатилган ҳажмда ва муддатда тиббий хизматлар кўрсатади, ушбу тиббий хизматлар учун Бажарувчига давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ҳақ тўланади.

Тиббий хизматлар рўйхати

Тиббий ходимнинг номи ва илмий даражаси

Бирликлар сони

Бирлик қиймати

Умумий қиймати

Хизматларни бажариш муддатлари

1.

         

2.

         

Жами:

 

Х

Х

   

1.2. Хизматлар Бажарувчи ва Мижоз томонидан хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси имзолангандан кейин кўрсатилган деб ҳисобланади.

II . ТОМОНЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ

2.1. Бажарувчи қуйидагиларга мажбур:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юксак даражасида кўрсатиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида тузиш имзолаш;

в) Мижоз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

г) зарурият бўлганда ёки Мижознинг талабига кўра врачлар консилиумини чақириш;

д) агар хизматларни кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишларга йўл қўйган бўлса, аниқланган барча нуқсонларни Мижознинг талабига кўра ___кун мобайнида текин тузатиш;

е) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиённи, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш;

ж) Мижоз ҳуқуқларига риоя қилиш.

2.2. Бажарувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) Мижоздан Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилишни талаб этиш;

б) Мижознинг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Мижоздан олиш.

2.3. Мижоз қуйидагиларга мажбур:

а) Бажарувчининг ички тартиб-қоидаларига, даволаш режимига, Бажарувчининг тиббий ходимлари кўрсатмалари ва тайинлашларига риоя қилиш;

б) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномасини ўз вақтида имзолаш;

в) ўзининг айби билан Бажарувчининг мол-мулки ва ходимларига етказилган зиён ва зарарларни тўлиқ ҳажмда қоплаш.

2.4. Мижоз қуйидаги ҳуқуқларга эга:

а) мазкур Шартноманинг 1.1-бандида кўрсатилган тиббий хизматларни мазкур Шартномада белгиланган ҳажмлар ва муддатлар доирасида тиббиёт амалиёти, технология ва касб этикасининг юқори даражасида олиш;

б) тиббий ёрдам кўрсатишнинг тасдиқланган тартиб-қоидалари, ташхис қўйиш ва даволаш стандартлари, тарифлар билан танишиш;

в) хизматларни қабул қилиш-топшириш далолатномаси мазмунига рози бўлмаган тақдирда, ушбу далолатномани мавжуд мулоҳазаларни ёзма равишда кўрсатган ҳолда имзолаш;

г) ўз соғлиғининг ҳолати тўғрисидаги врач сирини ошкор қилмаслик;

д) врачлар консилиумини чақиришни талаб қилиш;

е) агар хизматлар кўрсатиш жараёнида Бажарувчи мазкур Шартнома шартларидан хизматлар сифатини ёмонлаштирувчи чекинишга йўл қўйган бўлса, Бажарувчидан барча аниқланган нуқсонларни ___кун мобайнида текин тузатишни талаб қилиш;

ж) Бажарувчининг ёки Бажарувчи ходимларининг айби билан Мижознинг соғлиғига етказилган зиён, шунингдек бундай зиён етказилиши натижасида келиб чиққан барча зарарлар тўлиқ ҳажмда қопланишини талаб қилиш ва Бажарувчидан олиш;

з) Бажарувчини ___кун олдин ёзма равишда огоҳлантириб, мазкур Шартномани бир томонлама бекор қилиш.

III. ТОМОНЛАРНИНГ ЖАВОБГАРЛИГИ

3.1. Мазкур Шартнома шартлари бажарилмаганлиги ёхуд зарур даражада бажарилмаганлиги учун томонлар бир-бирининг олдида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда жавоб берадилар.

3.2. Хизматлар кўрсатишнинг Шартномада белгиланган муддатлари бузилганлиги учун «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган тартибда ва миқдорда Мижозга муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланади.

3.3. Томонларнинг келишувига кўра муддати ўтказиб юборилганлиги учун тўланадиган жарима Бажарувчи томонидан Мижозга қўшимча хизматлар кўрсатилиши ҳисобига бажарилиши мумкин.

3.4. Муддати ўтказиб юборилганлиги учун жарима тўланиши томонларни мазкур Шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишидан ёки ушбу мажбуриятларнинг улар томонидан йўл қўйилган бузилишларини бартараф этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

3.5. Томонларнинг ҳар бири, агар бажармаслик ёки зарур даражада бажармаслик енгиб бўлмайдиган куч оқибатида ёки мазкур Шартномада назарда тутилган ўз мажбуриятлари бошқа томон томонидан бажарилмаслиги ёки ноҳалол бажарилиши сабабли юз берганлигини исбот қилса, мазкур Шартнома бўйича ўз мажбуриятлари бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги учун жавобгарликдан озод қилинади.

  1. ШАРТНОМАНИНГ БОШҚА ШАРТЛАРИ

4.1. Мижоз учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш, агар санаб ўтилганлар Бажарувчи томонидан тиббий хизмат кўрсатилиши туфайли пайдо бўлган асоратлар ёки Бажарувчи ходимларнинг нотўғри ташхис қўйиши ва ҳатти-ҳаракатлари муносабати билан талаб етилса, қийматини Бажарувчи ўз маблағлари ҳисобидан тўлайди.

4.2. Мижозда учун қўшимча ташхис қўйиш ва даволаш ёрдами кўрсатиш қиймати ,агар юқорида санаб ўтилганлар Мижозда қўшимча касалликлар аниқланиши муносабати билан талаб етилса,мазкур Шартномага қўшимча битим асосида Марказга ажратилган бюджет маблағлари доирасида бюджет маблағлари ҳисобига тўланади.

4.3. Мазкур Шартномада тартибга солинмаган масалалар бўйича томонлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига амал қиладилар.

  1. НИЗОЛАРНИ ҲАЛ ЭТИШ ТАРТИБИ

5.1. Мазкур Шартномани бажаришда пайдо бўлиши мумкин бўлган низолар ва келишмовчиликлар имкони борича томонлар ўртасидаги музокаралар йўли билан ҳал этилади.

5.2. Низоларни музокаралар йўли билан ҳал этиш мумкин бўлмаган тақдирда, улар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ судда кўриб чиқилиши керак.

  1. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР

6.1. Мазкур Шартномага ҳар қандай ўзгартириш ва қўшимчалар, агар улар ёзма шаклда тузилган бўлса ва томонларнинг бунга вакил қилинган вакиллари томонидан имзоланган бўлса, ҳақиқий ва мазкур Шартноманинг ажралмас қисми ҳисобланади.

6.2. Мазкур Шартнома уни барча томонлар имзолаган пайтдан бошлаб кучга киради.

6.3. Мазкур Шартнома ҳар бир томон учун бир нусхадан икки нусхада тузилди. Барча нусхалар ўхшаш ва бир хил юридик кучга эгадир.

VII. ТОМОНЛАРНИНГ ЮРИДИК МАНЗИЛЛАРИ ВА ИМЗОЛАРИ

Бажарувчи
Республика
ихтисослаштирилган
маркази

Мижоз

________________________________________
________________________________________

________________________________________ ________________________________________


_______________________________________

(Ф.И.О.)
_____________________________________________

(тўлиқ номи, манзили)

_______________________________________



ҳ/р №

(паспорт рақами ва серияси,
ким томонидан ва қачон берилган)

____________________________________________

МФО___________________

______________________________________
(йўлланманинг рақами ва санаси,
йўлланмани берган орган)

CИP___________________________________

_____________________________________

Директор______________________________

_____________________________________

(Ф.И.О.)

_____________________________________

(имзо)

(шахснинг имтиёзли тоифага тегишлигини тасдиқловчи ҳужжатнинг рақами
ва берилган санаси)

М.Ў.

__________________________________________
(Яшаш жойи)

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
3-ИЛОВА

 

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) жойлаштириш масалаларини тартибга солади.

Ушбу Низом фақат юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.

  1. Оғир беморларни қабул қилиш тартиби
  2. Тез тиббий ёрдам орқали ёки мустақил равишда Марказнинг қабулхонасига оғир аҳволда келган беморлар шифокор томонидан, тунги вақтларда эса масъул навбатчи шифокор томонидан текширувдан ўтказилади. Зарур ҳолларда ташхис қўйиш текширувлари ўтказилади ва зарур тиббий ёрдам кўрсатилади.

Аниқ ташхис қўйиш учун тегишли мутахассислар чақирилиши мумкин ва консилиум ўтказилади.

  1. Оғир аҳволда келган бемор тўғрисида Марказ директорига, унинг ўз жойида бўлмаган пайтларида эса — Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорга хабар берилади.
  2. Агар оғир аҳволда келган беморларнинг аҳволи мазкур Низомга иловада келтирилган ҳолатлар рўйхати бўйича ихтисослашган бўлса, улар Марказга ётқизилиши мумкин.

Агар беморнинг аҳволи иловада кўрсатилган тез ёрдам кўрсатиш ҳолатлари рўйхатига тегишли бўлмаса, у ҳолда бемор белгиланган тартибда тегишли даволаш муассасаларига жўнатилади.

Рўйхатдан ўтказиш дафтарига беморнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, келиб тушган вақти, уни Марказга транспортда олиб келиниши, ётқизилиши рад этилганлигининг сабаби ёзилади ва унда Марказ бўйича масъул навбатчи шифокорнинг имзоси бўлади. Бундан ташқари, беморга белгиланган тартибда хулоса берилади.

  1. Қабулхона шифокори томонидан беморда юқумли касаллик аниқланганда, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Алоҳида юқумли ва паразитар касалликларни ҳисобга олиш бўйича Йўриқномасига мувофиқ чоралар кўрилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Оғир беморларни даволашга квоталарни белгилаш ва хизматларни қоплаш тартиби

(II бўлим номи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

  1. Марказларга шошилинч тарзда келган беморларнинг чекланган йўл қўйиладиган сони нисбати поликлиникаларнинг қабул қилиш қуввати ва ўрин фондидан келиб чиққан ҳолда белгиланади:

Урология маркази бўйича — 2 фоиз;

Кўз микрохирургияси маркази бўйича — 3 фоиз;

Кардиология маркази бўйича — 5 фоиз;

Академик В. Воҳидов номидаги жарроҳлик маркази бўйича — 8 фоиз.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Эндокринология маркази бўйича — 15 фоиз;

Акушерлик ва гинекология маркази бўйича — 10 фоиз;

Терапия ва тиббий реабилитация маркази бўйича — 2 фоиз.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарорига асосан олтинчи — саккизинчи хатбошилар билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Марказга белгиланган квоталардан ортиқ ётқизилган оғир беморларга қилинган харажатлар Марказларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.

  1. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга Марказ томонидан беморларни шошилинч тиббий ёрдам марказларида даволашнинг белгиланган чекланган муддатларига мувофиқ ҳамда кейинчалик ётқизилишини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигида расмийлаштирган ҳолда шошилинч тиббий ёрдам кўрсатилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш хизматлари Имтиёзли тоифага кирувчи беморларга ордер бериш, шифохонага жойлаштириш ва давлат бюджети маблағлари ҳисобига даволаш қийматини тўлаш Тартибига мувофиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади.

(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

  1. Имтиёзли тоифага кирмайдиган беморлар шошилинч тартибда юқори технологияли (қиммат турадиган) операция қилинганда даволаш қиймати белгиланган тартибда тўланади.

III. Назорат ва ҳисобот

  1. Марказлар оғир аҳволда келган беморларнинг ва уларни даволаш билан боғлиқ харажатларнинг ҳисобини алоҳида юритадилар.
  2. Марказнинг шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни жойлаштиришга оид фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги назорат қилади.

Шошилинч тиббий ёрдамга муҳтож беморларни шифохонага ётқизиш тўғрисидаги низомга
ИЛОВА

Олдинги таҳрирга қаранг.

Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказларига ва Республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларига шошилинч ётқизилиши талаб қилинадиган беморларнинг ҳолатлари рўйхати

(илова номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

  1. Академик В.Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази
  2. Тўлиқ AV блокада синдроми
  3. Юрак тампонлаш синдроми
  4. Туғма юрак иллати бор беморларнинг нафас қисиш-цианли хуружлари
  5. Юрак иллати бўлганда шишиш ҳолатлари ва ўпканинг шишиши
  6. Зудлик билан реконструктив аралашув талаб этиладиган магистрал томирларнинг травматик шикастланиши ва аневризмлари
  7. Ўткир миокард инфаркти, юрак ва магистрал томирларнинг ғайритабиий таначаси, магистрал томирларнинг тромбозлари
  8. Нафас йўлларининг ўткир обструкция синдроми ва ошқозон-ичак тракти ғайритабиий таначаси
  9. Қизилўнгачнинг травматик шикастланиши
  10. Профуз ўпка, қизилўнгач ва ошқозон-ичакдан қон кетиши
  11. Перитонит
  12. Жигар фаолиятидаги етишмовчилик синдроми фонидаги механик сариқ касали
  13. Паренхиматоз органларининг травматик шикастланиши
  14. Ўз-ўзидан юзага келадиган пневмоторакс
  15. Республика ихтисослаштирилган урология маркази
  16. Шок ҳолати асоратида ва беморни олиб юриш имкони бўлмаган урологик касалликлар

III. Республика ихтисослаштирилган кардиология маркази

  1. Кардиоген шоки, ҳаёт учун хавфли аритмиялар, ўпка шиши асоратида ўткир миокард инфаркти
  2. Энцефалопатия, мия инсульти, ўпка шиши орқали ўтувчи гипертоник кризислар
  3. Оғир юрак фаолиятидаги етишмовчилик (III даражаси) ва ҳаётга хавф солувчи аритмиялар асоратида дилятацион кардиомиопатия.
  4. Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси маркази
  5. Глаукоманинг ўткир хуружи
  6. Глаукоманинг факоморфик хуружи
  7. Глаукоманинг факолитик хуружи
  8. Глаукоманинг факотопик хуружи
  9. Операциядан кейинги (икки ҳафтагача) асоратлар натижасида беморнинг айбисиз пайдо бўлган яралар:

Кўзга рангли парда тушиши

операция тикувларининг операциядан кейин ёрилиши ва айрилиши

қолган хрустал массаларнинг ювилиб кетиши

томир қобиғининг чўкиши ва жарроҳлик аралашуви талаб қилинадиган бошқа ҳолатлар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Республика ихтисослаштирилган эндокринология илмий-амалий тиббиёт маркази:
  2. Гипертоник криз, миокард инфаркти, мияда қон айланишининг кучли бузилиши билан боғлиқ қандли диабет.
  3. Қандли диабет асоратлари: кома, прекома, кетоацидоз, кетоз, сурункали буйрак етишмовчилиги анурия билан, йирингли асоратлар.
  4. Аралаш-заҳарли буқоқнинг оғир асорати, заҳарли буқоқнинг, аутоиммун тиреодитнинг тугунли шакллари (тиретоксик юрак, офтальмопатиянинг оғир шакллари).
  5. Ўта оғир тиреодит, мураккаблашган гипертиреознинг оғир шакли.
  6. Оғир йирингли струмит.
  7. Кўплаб патологик синиқли гиперпаратиреоз.
  8. Гипертоник кризис ҳолатли, инсулинома (оғир гипогликемик ҳолат) буйрак усти безлари ўсмалари (феохромацитома, Иценко-Кушинг синдроми).
  9. Қандсиз диабет ҳолатидаги оғир аҳвол ҳамда гипопитуитаризмнинг турли шакллари.
  10. Буйрак усти безлари пардасининг сурункали етишмовчилиги ҳолатидаги оғир эндокрин етишмовчилик.
  11. Гипотиреоз оғир юрак-қон томирлари бузилишлари билан.
  12. Республика ихтисослаштирилган акушерлик ва гинекология илмий-амалий тиббиёт маркази:
  13. Геморрагик шок ҳолатдаги жинсий йўллардан қон кетиши.
  14. Геморрагик шок ҳолатдаги бачадондан ташқари ҳомиланинг тўхтатилиши.
  15. Гинекологиядаги оғир қорин оғриғи.

VII. Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази:

  1. Мураккаблашган астматик мақомдаги бронхиал астма.
  2. Нафас етишмовчилиги акс этган (II-III даражаси) оғир кучайиш давридаги ўпканинг сурункали обструктив касаллиги (ЎСОК).
  3. Ўткир пневмония оғир кечиш асоратлари билан.
  4. Юрак ишемик касаллиги: миокарднинг оғир инфаркти, оғир коронар синдроми.
  5. Гипертоник криз.
  6. Юрак фаолияти ритмининг гемодинамик сезиларли ва ҳаёт учун хавфли бузилишлари.
  7. Оғир чап меъда етишмовчилиги (юрак астмаси, ўпка шиши).

(V, VI ва VII бўлимлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори билан киритилган — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Вазирлар Маҳкамасининг
2004 йил 8 июндаги 264-сон қарорига
4-ИЛОВА

 

Республика ихтисослаштирилган марказлари даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ва улар фаолиятини молиялаштириш тартиби тўғрисида

НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Соғлиқни сақлаш тизимини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2003 йил 26 февралдаги ПФ–3214-сон Фармонига мувофиқ ишлаб чиқилган ва республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари (кейинги ўринларда Марказлар деб аталади) даромадларини шакллантиришнинг асосий манбаларини ҳамда уларнинг фаолиятини молиялаштириш тартибини белгилайди.

Ушбу Низомнинг амал қилиши юқорида кўрсатилган Фармонга мувофиқ ташкил қилинган Марказларга татбиқ этилади.

  1. Марказ даромадларини шакллантириш манбалари
  2. Қуйидагилар Марказлар даромадларини шакллантиришнинг асосий манбалари ҳисобланади:

Марказларнинг ўз даромадлари;

Давлат бюджети ва бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари;

Марказлар ихтиёрига юридик ва жисмоний шахслар томонидан пул ва бошқа маблағларнинг беғараз берилиши;

банк ва молиявий муассасаларнинг, бошқа юридик шахсларнинг кредитлари;

Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига зид бўлмаган тартибда жалб қилинган бошқа даромадлар.

  1. Марказларнинг ўз даромадлари:

тасдиқланган ташхис қўйиш ва даволаш сифати стандартларига мувофиқ пулли асосда аҳолига тиббий хизматлар кўрсатиш;

Марказларнинг илмий ва ўқув базасида бошқа тиббиёт муассасаларининг соҳа мутахассисларини пулли асосда тайёрлаш;

тиббий дори-дармонлар, физик эритмалар ва қон дори-дармонлари ишлаб чиқариш ҳамда сотиш;

илмий-тадқиқот ишлари натижаларини сотиш;

Марказларнинг фойдаланилмаётган мол-мулкини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижарага бериш;

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига шакллантирилади.

  1. Давлат бюджети маблағлари:

Олдинги таҳрирга қаранг.

имтиёзли тоифага кирувчи беморларга бепул асосда юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатилганлиги учун Марказларнинг хизматларини қоплашга;

(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишилган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича аҳолига ихтисослаштирилган ва юқори технологияли (қиммат турадиган) тиббий хизмат турлари кўрсатилганлиги учун хизматларни қоплашга;

(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Марказларни Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда ҳар йил тасдиқланадиган инвестиция дастурлари доирасида замонавий, юқори технологияли ташхис қўйиш тиббиёт асбоб-анжомлари ва техникаси билан тўлиқ жиҳозлашга;

Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашга;

илмий-тадқиқот фаолиятига илмий грантлар тарзида ажратилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Давлат бюджетидан маблағлар Республика ихтисослаштирилган кўз микрохирургияси ва кардиология марказлари 2007 йилда, Республика ихтисослаштирилган урология маркази 2008 йилда ҳамда Республика ихтисослаштирилган жарроҳлик маркази 2011 йилда ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ва ўз харажатларини ўзи қоплашга эришган ҳолда маблағларни босқичма-босқич қисқартиришни ҳисобга олиб ажратилади.

(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Молия муассасаларининг кредит маблағларини Марказнинг мол-мулкини гаровга қўйган ҳолда жалб этиш кредит лойиҳасининг техник иқтисодий асослашлари фақат Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш қўмитаси билан келишгандан кейин амалга оширилиши мумкин.

(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 16 августдаги 638-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 33-сон, 863-модда)

  1. Марказлар давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва анжомлар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадларининг ҳисобини, кейинчалик уларни ҳар чоракда банкдаги алоҳида ҳисоб рақамида жамлаган ҳолда алоҳида юритадилар.
  2. Марказнинг ўз даромадларидан фойдаланиш тартиби
  3. Марказларнинг мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган манбалардан жалб қилинган ўз даромадлари Марказларнинг хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги бюджетдан ташқари депозит ҳисоб рақамларига ўтказилади ҳамда:

Марказларнинг жорий таъминотига;

Марказларни ривожлантириш ва уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни энг замонавий ташхис қўйиш ва даволаш ускуналари, тиббий анжомлар билан жиҳозлаш тадбирларига;

Марказлар шифокорлари ва тиббий ходимларининг беморларни даволашга қўшган ҳиссаларига мувофиқ улар меҳнатини моддий рағбатлантиришга, шунингдек ижтимоий ривожлантиришга;

Марказлар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлашга ва уларнинг малакасини оширишга;

пулли асосда кўрсатилган тиббий хизматлар, товарлар ва ишларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатларни қоплашга;

мавжуд кредиторлик қарзларни тўлашга;

Марказлар фаолиятини таъминлаш билан боғлиқ бошқа мақсадларга фойдаланилади.

  1. Марказларнинг тўлов муддати ўтган кредиторлик қарзлари мавжуд бўлган тақдирда, Марказларнинг ўз даромадлари (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича жами харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) мавжуд қарзларни тўлашга сарфланади.
  2. Агар кредиторлик қарзлар имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони учун тасдиқланган бюджет ажратмалари лимитидан кўпроқ сарфлар билан тиббий хизмат кўрсатиш сабабли юзага келган тақдирда, бюджетдан ташқари маблағлар (товарлар, ишлар ва хизматларни бажариш ва сотиш бўйича харажатлар ўрнини тўлдиргандан кейин) кредиторлик қарзларни тўлашга давлат бюджети маблағларидан қопламаган ҳолда йўналтирилади.
  3. Юридик ва жисмоний шахслардан Марказ томонидан олинган пул ва бошқа шаклдаги беғараз ёрдам маблағлари уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга сарфланади.
  4. Давлат бюджетига барча турдаги солиқлар ва ўз эҳтиёжлари учун келтириладиган тиббий ускуналар ва асбоблар, доривор воситалар ва тиббиёт буюмлари учун божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилиши муносабати билан шаклланадиган даромадлари:

Марказларни даволаш ва ташхис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативлари асосида тўлиқ жиҳозлаш;

Марказларнинг тиббий ходимларини, шу жумладан чет элларда, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш учун сарфланади.

  1. Банклар кредитлари Марказ томонидан фақат инвестиция мақсадлари учун Марказнинг даромадлари ҳисобига 7 йилдан кўп бўлмаган муддатда уларни қайтариш шарти билан жалб қилиниши мумкин.

III. Марказларни бюджет маблағлари ҳисобига молиялаштириш тартиби

  1. Марказларни Давлат бюджети маблағларидан молиялаштириш мақсадида, Марказлар томонидан кейинги молиявий йил учун бюджет ажратмаларини олиш учун қуйидагилардан келиб чиққан ҳолда, белгиланган тартибда буюртманомалар тузилади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

маслаҳат поликлиникаларининг мавжуд ўринлари, уларнинг айланиб туриши ва қабул қилиш қувватининг ҳар бир Марказ учун қонун ҳужжатларида белгиланган ҳажмларда бепул асосда, юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;

(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 15 июндаги 164-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2009 й., 25-сон, 285-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича тиббий ёрдамнинг мураккаб, юқори технологияли (қиммат турадиган) турлари кўрсатиладиган имтиёзли тоифага кирувчи шахсларнинг белгиланган режадаги сони;

(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги 1014-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 20.12.2019 й., 09/19/1014/4173-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича даволанган шахсларни ҳам даволашга ҳисобланган ўртача хизматлар ставкаси;

(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган Марказни даволаш ва ташхис қўйиш ускуналари, тиббий асбоблар билан жиҳозланиш нормативларига мувофиқ тўлиқ жиҳозлаш учун инвестиция харажатларининг техник-иқтисодий асослашлари;

Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга ошириш учун техник-иқтисодий ҳисоб-китоблар.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига Марказлар томонидан бюджет буюртманомалари жорий йилнинг 1 июнидан кечикмасдан тақдим этилади, Вазирлик республика бюджетидан молиялаштириладиган соғлиқни сақлаш муассасаларининг бюджет буюртманомалари кўриб чиқилган ва умумлаштирилгандан кейин, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига Марказлар бўйича харажатларни алоҳида параграф билан ажратган ҳолда, жорий йилнинг 1 июлидан кечикмасдан йиғма бюджет буюртманомаларини тақдим этади.
  2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги навбатдаги молиявий йил учун давлат бюджети параметрлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига бюджет ажратмалари ҳажмини, Марказлар учун алоҳида сатрда ҳар бир Марказга тақсимланган ҳолда етказади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Марказларнинг навбатдаги молиявий йил учун харажатлар сметасини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 26 апрелдаги 122-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 17-сон, 176-модда)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига давлат бюджети маблағлари Марказларни молиялаштириш учун ҳар ойда йиллик бюджет суммасининг 1/12 миқдорида, бошқа хизматлар таркибида (хизмат кўрсатувчи тижорат банкларидаги махсус бюджет ҳисоб рақамларига ўтказган ҳолда) хизмат моддалари бўйича бўлмасдан:

имтиёзли тоифага кирувчи беморларга юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш бўйича хизматларни қоплашга;

Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси билан келишган ҳолда белгиланган имтиёзли тарифлар бўйича имтиёзли тоифага кирувчи шахсларга юқори технологияли ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий хизматлар кўрсатиш бўйича Марказларнинг хизматларини қоплашга ажратилади.

Бюджет ажратмаларининг ушбу турлари, ўз хизматларини ўзи қоплашга ва ўзини ўзи маблағ билан таъминлашга ўтаётганда уларнинг даромадларига кейинчалик киритган ҳолда, Марказларнинг хўжалик фаолиятидан тушган ўз маблағлари деб ҳисобга олинади.

(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 28 июлдаги ПҚ-5199-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 07/21/5199/0721-сон)

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Марказлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг илмий-техника дастурлари доирасида олиб бориладиган илмий-тадқиқот ишларини молиялаштиришга бюджет маблағлари олиш ҳуқуқига эгадир.

(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 2 октябрдаги 207-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 40-сон, 396-модда)

  1. Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури ҳамда Марказларни мукаммал реконструкция қилиш ва таъмирлашни амалга оширишга, шунингдек замонавий тиббий асбоб-ускуналар ва техникалар билан жиҳозлашга ҳар йилги инвестиция дастурлари доирасида Марказларга бюджет ажратмалари ажратилиши мумкин.
  2. Ҳисобот йили охиридаги фойдаланилмаган бюджет маблағлари суммаси кейинги молиявий йилга ўтади ва улардан белгиланган тартибда фойдаланилади.
  3. Ҳисобга олиш, ҳисобот ва назорат қилиш
  4. Марказлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда:

пулли асосда ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан кўрсатилган тиббий ёрдам учун даромадлар ва харажатлар бўйича алоҳида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини юритадилар;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигига зарур смета-молия ҳужжатларини тақдим этадилар;

ҳужжатларнинг сақланиши ва уларнинг келишилган рўйхатга мувофиқ давлат томонидан сақлашга берилиши учун жавоб берадилар.

  1. Марказлар битта беморни стационар ва алоҳида амбулатория шароитида даволаш, бепул асосда имтиёзли тоифага кирувчи шахсларни ҳам, пулли асосда даволанган шахсларни ҳам даволашга, шунингдек даволашнинг имтиёзли тарифлари бўйича юқори технологияли, ихтисослаштирилган (қиммат турадиган) тиббий ёрдам кўрсатиш турлари бўйича харажатларнинг алоҳида ҳисобини юритадилар.

Олдинги таҳрирга қаранг.

  1. Марказларнинг даромадларини шакллантириш ва уларни мақсадли сарфлашнинг белгиланган тартибига риоя қилиниши юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан амалга оширилади.

 


264
683
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech