Резюме
Ҳафталик миллий бюллетенда гриппга ўхшаш касалликлар (ГЎК), ўткир респиратор вирусли
инфекциялар (ЎРВИ) ва уларнинг оғир шакллари (ОЎРИ), шунингдек ажратилган COVID-19 касаллигининг
лаборатория текширув натижалари тўғрисида маълумот тақдим қилинади.
2023 йилнинг 33 ҳафтасида республикада ҳамда Тошкент шаҳар таянч пунктларининг маълумотлари ёритилган.
Бюллетенда юқоридаги инфекциялар бўйича турли ёшдаги аҳоли гуруҳлари орасида касалланиш
кўрсаткичлари ҳамда беморлардан олинган лаборатория текширувлари натижалари ёритиб берилган.
Кунлик назорат
2023 йил август ойида ГЎК бўйича эпидемиологик вазият 2022 йилнинг август ойига нисбатан касаллик
кўрсаткичи 2.2 маротабага кўпайган.
Шунга кўра 2023 йилнинг август ойида ЎРВИ билан касалланиш кўрсаткичи ўтган йилнинг август ойига
нисбатан 34.9%га, ўткир зотилжам 2.7%га камайганлиги қайд қилинган.
2023 йилнинг август ойида ГЎКнинг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида рўйхатга олинган.
ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида, Бухоро вилояти ва Қорақалпоғистон
Республикасида рўйхатга олинган. Ўткир зотилжам касаллигининг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри,
Сирдарё вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олинган.
Грипп ва ўткир респиратор вирусли инфекция (ЎРВИ)ларнинг мавсумий кўтарилиш давридан (2022
йилнинг 40 ҳафтаси) Ўзбекистон Республикасининг барча худудларида грипп фаоллиги пастлигича қолди.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 7.1%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланган.
1-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ГЎК кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2021/22
2022/23
Республика аҳолиси ўртасида гриппга ўхшаш касалликлар 2023 йилнинг 33 ҳафтасида жорий йилнинг 32
ҳафтасига нисбатан 56.8%га камайган, 2022 йилнинг 33 ҳафтасига нисбатан эса 2.5 маротабага
кўпайганлиги қайд қилинган.
ГЎК ҳолатлари билан юқори кўрсаткич Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган.
2-расм. 2022/23 ва 2021/22 мавсумлардаги ЎРИ кўрсаткичи 10000 ахолига нисбатан
Хафталар
2022/23
2021/22
2023 йилнинг 33 ҳафтасида республика аҳолиси ўртасида ЎРВИ билан касалланиш кўрсаткичи жорий
йилнинг 32 ҳафтасига нибатан 14.5%га кўпайган, 2022 йилнинг 33 ҳафтасига нисбатан 2.1 маротабага камайиши қайд қилинган.
Жорий ҳафтада ЎРВИ касаллигининг энг юқори кўрсаткичлари Тошкент шаҳри, Самарқанд,Термез ва
Нукус шаҳарларида рўйхатга олинган.
Жорий йилнинг 33 ҳафтасида ЎРВИ касаллиги кўрсаткичлари эпидемик бўсағадан 32.5% га паст бўлган.
3-расм. 2022/23 ва 2022/23 мавсумларда зотилжам кўрсаткичи 10 000 ахолига нисбатан
Хафталар
2022/23
2021/22
2023 йилнинг 33 ҳафтасида ўткир зотилжам касаллиги 2023 йилнинг 32 ҳафтасига нисбатан 13.9%га
камайган. Ўтган йилнинг 33 ҳафтасига нисбатан 29.5%га камайганлиги қайд қилинган.
Энг юқори касалланиш кўрсаткичлари Тошкент шаҳрида рўйхатга олинган. Ўткир зотилжамнинг алоҳида
ҳолатлари Андижон, Жиззах, Гулистон, Фарғона, Ургенч ва Нукус шаҳарларида рўйхатга олинган.
ГЎК бўйича назорат
Гриппга ўхшаш касалликлар ҳолатини стандарт аниқлаш (БЖССТ-2014 йил):
Ўткир респиратор инфекциялар қуйидаги белги билан намоён бўлганда:
-кўрик вақтида ёки анманезида тана ҳароратини 38С дан юқори бўлиши;
-йўтал;
-касаллик бошлангандан 10 кун давомида.
Фақат 5-14 ёш гуруҳи орасида ГЎК ҳолати рўйхатга олинган. Бошқа ёш гуруҳлари орасида касаллик
рўйхатга олинмаган.
4-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ГЎК кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
Ўткир респиратор инфекцияси ҳолатларининг стандарт аниқланиши (ЎРИ, ECDC/ВОЗ):
-ўткир бошланиш. Охирги 10 кун давомида қуйидаги респиратор касаллик белгиларининг биттасини
рўйхатга олиниши кузатилади:
-йўтал;
-томоқда оғриқ;
-ҳансираш;
-шунингдек, инфекция сабабли юзага келганлиги ҳақидаги клиник хулоса.
ЎРВИ билан 0-4 ёш гуруҳи орасида касалланиш кўрсаркичини кўпайиши қайд қилинган.15-29 ёш ва
шунингдек 65 ёш ва ундан катта ёш гуруҳлари орасида ҳам касаллик рўйхатга олинган.
5-14 ёш ва 30-64 ёш гуруҳлари орасида касалланишни камайиши қайд қилинган.
5-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
65+
Жами
6-расм. ГЎКда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2023 йилнинг 33 хафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган гриппга текширувларда
грипп вирусига мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК билан оғриган беморлардан олинган намуналарнинг лаборатор текширувида 7,1%
грипп вирусига мусбат натижа аниқланди. Жами гриппга мусбат натижаларининг 75,6% грипп В га,
12,2%дан грипп A/H1N1 га ва грипп A/H3N2 га тўғри келди.
7-расм. ГЎКда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2023 йил 33 ҳафтасида ГЎК бўйича дозорли назорат доирасида ўтказилган ЎРВИга текшириш учун
олинган лаборатор таҳлилларда мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК ҳолатларининг 12,9%да ЎРВИ аниқланди. Жами ЎРВИга мусбат натижаларнинг
49,3%да риновирусларга, 14,7%да метапневмовирусларга, 10,7%дан аденовирусларга ва парагрипп
вирусларига, 6,7%да мавсумий коронавирусларга, 5,3%да респиратор-синцитиал вирусларга, 2,7%да
бокавирусларга тўғри келди.
8-расм. ГЎКда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2023 йилнинг 33 ҳафтасида аниқланган ГЎК холатларидан олинган клиник намуналарни SARS-CoV-2 янги
коронавирусига лаборатор текширувларда мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ГЎК холатларининг 5,5%да SARS-CoV-2 вирусига мусбат натижалар аниқланди.
ОЎРИ бўйича назорат
Оғир ўткир респиратор инфекция ҳолатини стандарт тушунчаси (ОЎРИ, ВОЗ-2014):
-охирги 10 кун давомида бошланган ўткир респиратор касаллик ва қуйидаги белгилар билан кузатилди:
-анамнезда ёки кўрик вақтида тана ҳароратининг > 38C бўлиши;
-йўтал;
-касалхонага ётқизилиш зарурати.
Жорий йилнинг 33 ҳафтасида ОЎРИ бўйича 5-14 ёш гуруҳи орасида касалланишни камайиши қайд
қилинган. 30-64 ёш гуруҳи орасида касалланиш кўрсаткичини кўпайиши қайд қилинган. Бошқа барча ёш
гуруҳлари орасида касаллик рўйхатга олинмаган.
9-расм. 2022/23 йиллар мавсумидаги ОЎРИ кўрсаткичи 100 000 ахолига нисбатан.
0 - 4
5 - 14
15 - 29
30 - 64
10-расм. ОЎРИда грипп мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
H1pdm09 H3
B A (не субтип.)
2023 йил 33 ҳафтасида грипп ва бошқа ЎРВИ устидан назорат доирасида ОЎРИ билан касалланган
беморларда грипп вирусига мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан ОЎРИга лаборатор текширувларнинг 5,0%да грипп вирусига мусбат натижа аниқланди.
Мусбат натижаларнинг 53,3%да грипп В вирусига, 40,0%да грипп А/H1N1 вирусига, 6,7%да грипп А/H3N2
вирусига тўғри келди.
11-расм. ОЎРИда ЎРВИ мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
Парагрипп Аденовирус РС-вирус Риновирус Коронавирус Метапневмовирус Бокавирус
2023 йилнинг 33 ҳафтасида ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатлардан мусбат натижалар
аниқланмади.
Мавсум бошидан ЎРВИга лаборатор текширувларда ОЎРИ ҳолатларининг 21,7%да мусбат натижалар
аниқланди. Мусбат натижаларнинг 27,0%да респиратор-синцитиал вирусларга, 24,0%да риновирусларга,
15,8%да аденовирусларга, 14,8%да парагрипп вирусларига, 7,7%да метапневмовирусларга, 6,1%да
бокавирусларга, 4,6%да мавсумий коронавирусларга тўғри келди.
12-расм. ОЎРИда SARS-CoV-2 мониторинг натижалари мавсум 2022/23 йиллар.
SARS-CoV-2 (+)
2023 йил 33 ҳафтасида ОЎРИ ҳолатларининг клиник намуналарини лаборатор текширувларда янги SARSCoV-
2 га мусбат натижалар аниқланмади.
Мавсум бошидан SARS-CoV-2 текширилган намуналарининг 1,9% ҳолатларида мусбат натижалар
аниқланди.