Новости

650
Распечатать
29 Ноя 2022

ССВ: Андижонда юз берган автоҳалокат оқибатида жабрланганлардан яна бири вафот этди

Шу йил 26 ноябрь куни А-373 Тошкент-Ўш-Андижон автомагистралининг 389-390-километрлари оралиғида "Исузу" автобуси ва юк машинаси тўқнашиб кетгани ҳақида хабар бергандик.

 Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 3 нафар фуқаро воқеа жойида вафот этгани, 38 нафар йўловчи турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилгани айтилганди.

 Айни пайтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги назоратида бўлган ушбу беморлардан 4 нафарига тиббий хулосалар ижобий бўлгани учун амбулатор шароитда даволаниш учун уйига рухсат берилди.

 Ачинарлиси, ўта оғир аҳволдаги яна бир нафар бемор амалга оширилган реанимацион чораларга қарамасдан вафот этди.

Ушбу фуқаро шифохонага "Бош миянинг оғир даражада лат ейиши. Мия ўзаги шикастланиши. Қорин бўшлиғи аъзолари ёпиқ жароҳати. Жигар сегментларининг эзилиб ёрилиши. Чап билак суягининг очиқ синиб силжиши. Ўнг болдир соҳаси олд юзаси ва ўнг қўл тирсак соҳаларининг 2-даражали куйиши. 3-даражали травматик шок" ташхиси билан олиб келинган эди. Унда белгиланган стандартлар бўйича барча зарур амалиётлар ўтказилган.

 Ҳозирда 33 нафар беморда шифокорлар зарур муолажаларни давом эттирмоқда.

 Назоратда турган беморларнинг 11 нафари РШТЁИМ Андижон филиалида, 16 нафари Асака тумани, 4 нафари Бўстон тумани, 2 нафари Шаҳрихон тумани шошилинч тиббий ёрдам бўлимларида даволанмоқда.

Ушбу беморларнинг 1 нафари ўта оғир, 5 нафари оғир аҳволда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги уларнинг ҳолатини тўлиқ назоратга олган бўлиб, беморлар зарур тиббий ёрдам ва дори-дармонлар билан тўлиқ таъминланган.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.

650
Распечатать
Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech